WMC-2017: Google Assistant — энг илғор технология

WMC-2017: Google Assistant — энг илғор технология

Технология ва электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг сўнгги ютуқлари намойиш этиладиган Жаҳон Мобиль Конгресси Барселонада қизғин давом этмоқда. Айниқса, жорий йилда янги Андроид тизимидаги инновациялар кўпчиликнинг диққатини тортган. Буларнинг олтитаси тўғрисида сизга кетма-кетликда ҳикоя қиламиз.

Google Assistant виртуал ёрдамчиси

Тасасввур қилинг: автомобилдасиз, смартфондан фойдаланишнинг иложи йўқ. Бу вазиятда сизга Android девайсларга мўлжалланган ақлли шахсий виртуал овозли тизим ёрдамга келади. Бунинг учун, “Assistant, ёрдамга!” десангиз кифоя.

Google томонидан ишлаб чиқарилаётган Pixel смартфонларининг тақдимотидан 5 ой муддат ўтиб, компания яқин ҳафталарда ўзининг Assistant (ёрдамчи) виртуал тизимини Android 6.0 (Marshmallow) ва унинг юқори талқини — Nougat’да фаолият кўрсатувчи мобиль қурилмалар учун очиқ деб эълон қилмоқчи. Бу дегани айни пайтда фойдаланилаётган Android қурилмаларининг 30 фоизи Google’нинг ушбу, Google Now хизматининг такомиллашган овозли ёрдамчисидан фойдалана олади. Бошида тизимнинг инглиз ва немис тилларини қўллаб-қувватлайдиган талқинлари эълон қилинади кейинчалик янги тиллар ҳам қўшилади.

Pixel смартфони мазкур қулайликка эга жаҳондаги илк гаджет. Ундан кейин яқинда тақдим этилган LG G6 ҳам Google Assistant билан таъминланган. Ушбу тизимнинг ўрнатилгани ҳам смартфоннинг бу қадар оммалашувига хизмат қилган. Assistant тизими Google’нинг Allo  Google хизмати орқали овозли хабарлар алмашиш имконини ҳам беради. Овозли буйруқларни англаши, фойдаланувчининг саволларига жавоб қайтариши, Google Search, Харита ва Google’нинг бошқа хизматларининг мазкур овозли буйруқларни амалга ошириш тизимида марказлаштирилгани унинг қанчалар илғор технология эканидан далолат беради.

Google Assistant тизимни оператив хотираси камида 1,5 Гбайт бўлган ва Google Play хизмати ўрнатилган, экран сиғими 720p бўлган электрон қурилмада фойдаланиш мумкин. Бунинг учун Google иловасини 6.13 версиясигача янгилаш керак.

Яна шунга ўхшаш технология Amazon томонидан Lenovo’нинг “Moto” моделидаги смартфонлари платформасида “Alexa” номи билан ривожлантирилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.