WMC 2017’нинг энг яхши смартфони эътироф этилди

WMC 2017’нинг энг яхши смартфони эътироф этилди

2017 йилнинг 2 март куни Жаҳон Мобиль Конгресси ташкилотчиси ҳисобланган GSMA — Европа GSM мобиль тармоғи операторлари ассоциациясининг анъанавий Glomo Awards 2017 танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида Sony компаниясининг Xperia XZ Premium смартфони “WMC 2017’даги энг яхши мобиль восита” номинациясида тақдирланди.

Xperia XZ Premium флагмани 5,46 дюймли 4K (3840 х 2160 пикселли) сиғимни қўллаб-қувватлайдиган дисплей, айни вақтда энг илғор Snapdragon 835 процессори, 2017 йилга муносиб равишда 4 гигабайтли оператив хотира билан таъминланган. IP65/68 сертификатлари унинг сув ва чангдан “қўрқмаслиги”га кафолат беради.

Девайс дисплейи Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган. Xperia XZ Premium смартфони Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологиясига эга 3230 мА соат ток қуввати сиғимига эга аккумуляторига эга.

19 Мп бош камера диафрагмаси, яъни яна бир муҳим оптик прибор ҳажми f/2.0. У электрон оптик барқарорлаштириш, лазерли автофокус тизимларига эга. Олд камера сиғими 13 Мп.

Телефоннинг ўзига хос жиҳати унинг камерасидаги сенсор ўлчамининг ҳажми катталашиб, 1/2.3’га ўзгартирилганини айтиш мумкин. Камеранинг сифатли суратга олиши мегапиксель эмас, айнан ушбу сенсорга боғлиқ. Сенсор қанча катталашса, ёруғлик ва ташқи муҳит тўғрисида ахборот кўпроқ йиғилади. Жумладан, Xperia XZ Premium’даги Motion Eye технологияси тасвирни секинлаштирилган режимда ҳам HD-сиғимда ёзиб олиш имконини беради.

2017 йилнинг 2-чорагидан сотувга чиқарилиши кутилаётган Xperia XZ Premium жаҳон бозорида 940 АҚШ доллари баҳосида сотилиши айтилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!