Word, Excel ва бошқа Office дастурларининг янги дизайни тақдим этилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1148
  •  22.07.2020 13:26

Word, Excel ва бошқа Office дастурларининг янги дизайни тақдим этилди (+видео)

Microsoft 365 офис тўпламидаги барча иловаларнинг интерфейси ўзгармоқда. Уларнинг барча қурилмалар – компьютер, планшет ва смартфонларга мўлжалланган дастурлари янгича дизайн касб этяпти.

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар учун Microsoft антивируси тақдим этилди

Офис иловаларининг янги дизайнидаги асосий жиҳат – минимализм ҳамда фойдаланувчининг диққати ҳужжатнинг контентига қаратилишидир. Microsoft бунда биринчи ўринда ойнанинг юқори қисмида жойлашувчи лентани тўлиқ қайта ишлаб чиққан. У энди экранда камроқ жой олади ва айни дамдаги шароитга қараб мослашади – фақат ҳозир керакли функциялар кўринади ва ҳоказо. Бошқа созламаларни тезкор топиш учун эса қидирув ойначаси ҳамиша кўриниб туради.

Microsoft ўз офис иловаларини Fluent Design дизайни стандартларига мослаштирган. Энди уларнинг интерфейсида шаффоф унсурлар ва «сокин» ранглар кўпроқ.

ЎҚИНГ: Энди Word, Excel ва PowerPoint битта иловада

Шунингдек, дастурчилар ойна тепасидаги катта рангли тасмадан воз кечишди. Microsoft офис тўпламидаги ҳар бир илова интерфейсидаги шу полоса билан ажралиб турарди: Word’да кўк, Excel’да яшил, PowerPoint’да эса қизил бўларди. Янги дизайнда эса иловани экран бурчагидаги иконка орқали фарқлаш мумкин бўляпти.

Шунингдек, компания бу тўпламдаги барча дастурларнинг интерфейсини бир хиллаштиришга ҳаракат қилган; улар турли операцион тизимлардаги ҳар хил қурилмаларда деярли бир хил кўринишга эга бўлади.

Office иловаларининг янги дизайни барча фойдаланувчиларга қачон тақдим этилишини Microsoft ҳозирча айтмаган. Бунинг учун бир йилдан икки йилгача вақт керак бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: PDF-файлни Word’га ўгиришнинг 15 та бепул усули

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!