«World AI & Data Challenge» халқаро хакатонига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  143
  •  10.08.2021 09:46

«World AI & Data Challenge» халқаро хакатонига марҳамат!

IT Парк, Стратегик ташаббуслар агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда жорий йилнинг 21-22 август кунлари мукофот жамғармаси 5,5 миллион рубль бўлган «World AI & Data Challenge» ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида маълумотлар хакатонини ўтказади. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш бўйича яна бир қулайлик яратилди!

Хакатон онлайн тарзда ўтказилиб, энг яхши ишланмалар халқаро даражадаги финалга чиқиш имкониятига эга бўлади. Бу хакатонда МДҲ давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь, Молдова ва Россиядан вакиллар иштирок этади.

Маълумотлар хакатонида сунъий интеллект ва маълумотлар дастурларини ишлаб чиқишга қизиққан мутахассислар иштирок этишлари мумкин. Танловнинг асосий вазифалари: тиббиёт, экология ва ижтимоий соҳадаги инновацион лойиҳаларни тақдим этишдир.

Мусобақа уч босқичдан иборат бўлади:

1-босқич – вазифалар беллашуви – унга кўра хакатон иштирокчилари (ишлаб чиқувчилар) очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда ечимлар ишлаб чиқишлари керак;

2-босқич – ечимлар танлови – хакатон иштирокчилари томонидан ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқиш билан икки кунлик онлайн хакатон ўтказиш режалаштирилган;

3-босқич – амалга ошириш танлови – бу босқичда ишлаб чиқилган ечимлар вазифаларга мувофиқ амалга оширилади.

ЎҚИНГ: «Ўзбекистонда 150 минг доллар топадиган фрилансер бор» – IT-Парк директори

Ўзбекистон вакили сифатида, IT Парк танлов доирасида иштирокчилар олдига учта вазифани қўйди:

  1. Мамлакатда камбағалликка қарши курашиш профилактика қилишнинг инновацион усулини ишлаб чиқиш, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш;
  2. Юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморни миокард инфаркти ва юрак фибрилациясини олдини олиш мақсадида машина ўқитиш ёрдамида arduino ва смартфон орқали масофадан кузатиб бориш тизимини ишлаб чиқиш;
  3. Мамлакатдаги меҳнат бозори – талаб ва таклифнинг тенденцияларини, иш берувчиларнинг иш изловчиларнинг малакаларига, шунингдек, иш изловчиларнинг ўзларининг хоҳишларига бўлган талабларини тушуниш керак.

Танловнинг якуний босқичига чиққан иштирокчилар дунёнинг етакчи мактаблари ва университетларининг ахборот технологиялари бўйича онлайн курсларига тўлиқ кириш имкониятига эга бўладилар. Бу уларга якуний тақдимотга яхшироқ тайёргарлик кўришга, нотиқлик маҳоратини оширишга ва инновацион дизайнларини максимал даражада оширишга ёрдам беради.

Рўйхатдан ўтиш ҳаволаси:

https://leader-id.ru/events/216501

Сиз, шунингдек, хакатонда қатнашмасдан, қуйидаги ҳавола орқали лойиҳага ўзингиз қўшилишингиз ва керакли вазифаларни ўзингиз бажаришингиз мумкин:

https://datamasters.ru/aianddata

Қўшимча маълумот учун – «DataMasters» телеграм-чати.

ЎҚИНГ: Дастурчилар «16 миллион евролик» ишни икки кунда бепул қилиб бериб, вазирни ишдан олиб ташлашди!