WWDC 2022 тадбири қачон ўтказилиши маълум бўлди

WWDC 2022 тадбири қачон ўтказилиши маълум бўлди

Таниқли инсайдер Жон Проссер берган маълумотларга кўра, Apple бу йилги дастурчилар конференсияси - WWDC 2022 тадбирини 6 июн куни ўтказади. Компания унда катта эҳтимол билан iOS 16 ни тақдим қилиши кутилмоқда ва шу билан бирга, янги Маc компютерлари ҳам чиқарилиши мумкин.

Таъкидланишича, бу йилги iOS янгиланиши фойдаланувчи интерфейсида катта ўзгаришларини ўз ичига олади. Шулардан бири компания InfoShack деб номлайдиган кўп функцияли интерактив компонентлар тўплами бўлиб, у ёрдамида фойдаланувчилар смартфон экран ёруғлигини, телефон чироғини ва бошқа бир неча амалларни тўғридан-тўғри компютердан бошқаришлари мумкин бўлади. Шунингдек, бутун тизимнинг ишлаши янада тезлаштирилади.

ЎҚИНГ: iPhone 15 Pro экран ости сенсорлари билан - ростдан?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!