Wylsacom аллақачон Galaxy Z Fold 3’ни ментолли Coca-Cola’га солиб синаб кўрди («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  733
  •  14.08.2021 15:43

Wylsacom аллақачон Galaxy Z Fold 3’ни ментолли Coca-Cola’га солиб синаб кўрди («жонли» видео)

Samsung компанияси Galaxy Z Fold 3 букламафонини тақдим этаётиб, унинг корпуси IPX8 даражасида ҳимояга эга эканлигини айтиб мақтанган. Бу – буклама гаджетларнинг сувдан ҳимоясини белгиловчи янгича стандартдир.

ЎҚИНГ: 11 августда Samsung тақдим этган барча гаджетлар олтита расмий видеода!

Wylsacom тахаллуси билан танилган машҳур видеоблогер Валентин Петухов жанубий кореяликларнинг энг янги букламафони сувдан қанчалик ҳимояланганини текшириб кўрди. Буниси-ку, майли, Samsung Galaxy Z Fold 3 моделини у оддий сувга эмас, балки Coca-Cola’ли идишга солиб синади, тағин стакан ичига ментол ҳам солиб юборди!

Мана, яхшиси – бу антиқа тест жараёнини ўзингиз томоша қилинг:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, Samsung’нинг янги букламафони билан бирга, Валентин колали стаканга ўзининг сувдан ҳимояли iPhone’ини ҳам солиб синаб кўрган. Ҳар иккала смартфон ҳам имтиҳондан муваффақиятли ўтган бўлса-да, биз сизларга ўз телефонларингиз устида бунақа тажрибалар ўтказишингизни тавсия этмаймиз.

ЎҚИНГ: Смартфонингиз ҳалиям сувга чидамлими ёки йўқ? Бу илова масалага ойдинлик киритади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.