X — хайпожорлар. Ким iPhone X’ дан нусха кўчираяпти?

  •   Saroy
  •  907
  •  11.05.2018 19:07

X — хайпожорлар.  Ким iPhone X’ дан нусха кўчираяпти?

Apple навбатдаги гаджетини чиқаришни режалаштираётган бир пайтда вендорлар кутилаётган моделни яхшилаб кўриб чиқиб, ташқи кўринишини бироз ўзгартиради, қарабсизки, янги смартфон бозорга чиқиб турибди-да. Хўш, улар ким ва нега кўчирмакашлик билан шуғулланаяпти.

Сиз шундоғам iPhone X ҳақида жуда яхши биласиз. Лекин барибир уларнинг ўзига хос томонлари ҳақида сўз юритамиз. Дисплейнинг юқори қисмидаги катта бўлмаган майдонча динамика, камера ва датчиклар панжараси остига берилган. Бу каби унсурлар оз эмас: оддий «фронталка», сенсор TrueDepth, ИК-датчик, True Tone ва яна бир нечта. Уларнинг шундай жойлашгани боис муҳандислар қўш асосий камерага эътиборни қаратган. Бошқача бўлганда буларнинг ҳаммаси корпусга сиғмаган бўларди. Дарвоқе, қўш камера шунчаки қўйилмаган, у жуда сифатли портрет қила олади.

iPhone’нинг дизайни метаморфозига етарлича сабаб бор. Apple муҳандислари буларнинг барчасини нафақат ромсиз дисплейга жойлаштира олган, балки маҳсулотнинг смартфон бозорида тез танилиши учун ҳам анча-мунча меҳнат қилишган.

iPhone X’ нинг ноодатий кўринишида маъно бор. Ҳақиқатан ҳам катта миқдорда сенсорлар ўрнатилган, бунга қўшимча равишда дизайн ҳам ўзига хос. Улар билан танишганимизда шуни кўрсатяптики,  iPhone X’ га ўхшамоқчи бўлган қурилмалар учун бу усул фойда бермайди.

 Дисплей

Шуни эслатиб ўтишимиз керакки, бирорта «издоши» iPhone X’ нинг TrueDepth датчикларига рақобат қила олмайди.

Doogee V: бу смартфон жуда сезиларли даражада ромсиз ясалган ва шундоғам ромсиз аппаратга бу ярашмаган. Лекин дактилоскоп дисплей остига яширилган ва бу анча омадли чиққан.

Leagoo S9: iPhone’га ўхшайди лекин  чиройли чиқмаган. Қисқаси, нимага даъво қиляпти ҳеч ким айтолмайди.  интерфейс ОС’ни эса умуман яхшиламаган.

Noa n10:  промо-фото дан ташқари, яна ўша камчилик: интерфейс кесилиб қолган, иконкалар ўзига ажратилган жойга аранг жойлашган.

OPPO R15: яна бир “қаҳрамон”.

OTOT V5801: бу смартфон шу каби дизайнер ечимининг барча етишмавчиликларини ўзида жамлаган.

Oukitel U18 ва Oukitel U19: бу жуфтликнинг ташқи кўриниши бир хил кўриниш олган.

UleFone T2 Pro: ҳам шу рўйхатга тушиб турибди.

ASUS ZenFone 5: iPhone X’ га ўхшашдан бу бренд ҳам четда қолмаган.

Камера

Камерани ўхшатиш ҳам санъат ҳисобланади, Тўғри, юқоридаги номи айтиб ўтилган компанияларнинг барчаси ҳам бу рўйхатга кирмаган, лекин бир қисми бор.

Leagoo S9: Бу маънисиз ва шафқатсиз ўхшатиш. Ёрдамчи объект матрицаси бор-йўғи 2 Мп.

OTOT V5801: дизайн фақат дизайн учун қилинган. Аввалги моделига қараганда бунда ҳақиқатан ҳам иккинчи объект йўқ.  Унинг ўрнини чақмоқ эгаллаган. Лекин iPhone X’никига ўхшайди.

Oukitel U19: яна бир нусха кўчирувчи.

Ulefone T2 Pro: бу моделда баъзи нарсалар ҳақиқатан ҳам ажойиб ва ўзига хос чиққан. Олди  iPhone X’га, орқа томони  8 Plus’га ўхшаб қолган.

Хўш, энди айтингчи, бундай смартфонлар яшаб қолишга ҳуқуқи борми?