Хакер Steam ҳимоясидаги «тирқиш»ни топиб, Valve’дан яна 20 минг доллар ундирди!

  •   DiMaX
  •  400
  •  14.11.2018 09:35

Хакер Steam ҳимоясидаги «тирқиш»ни топиб, Valve’дан яна 20 минг доллар ундирди!

Valve компаниясининг Steam онлайн сервиси компьютер дастурлари ва ўйинлари учун тақдим этилган рақамли платформадир. У муаллифлик ҳуқуқларини техник ҳимоялаш воситаси, биргаликда ўйналувчи ўйинлар ва стриминг платформаси, шунингдек геймерлар учун ижтимоий тармоқ вазифасини ҳам бажаради.

ЎҚИНГ: Ҳайратга арзирли рақам: Fortnite’ни бир вақтнинг ўзида нечта геймер ўйнайди?

Хабарларга кўра, Артём Московский рақамли дўконнинг заиф жойини топиб, Portal 2 ўйини иштирокчиларининг нақ 36 мингта калитини қўлга киритган!

«Ҳимоядаги ушбу заифликдан фойдаланиш учун фақат биттагина сўров юбориш етарли бўлди. Мен биттагина параметрни ўзгартириб, ўйинга киришдаги текширувни айланиб ўтишга муваффақ бўлдим», – дейди у.

Steam сервисининг муҳофазасидаги ушбу «туйнук»ни топгани учун хакерни Valve компанияси моддий рағбатлантирди. Айтиш керакки, Артём Московский жорий йилнинг июлида ҳам бошқа заифликни топгани учун 25 минг доллар миқдорида рағбатлантириш олган.

ЎҚИНГ: Android-илова хатосини топиб, Google’дан 1000 доллар олиш мумкин!