Хакер тўлақонли Windows 10 тизимини ва Fallout ўйинини эски русумдаги смартфонга ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  747
  •  19.01.2019 11:29

Хакер тўлақонли Windows 10 тизимини ва Fallout ўйинини эски русумдаги смартфонга ўрнатди!

Wall SoGB никли видеоблогер тўлақонли Windows 10 операцион тизимини, кейин эса оригинал Fallout ўйинини Lumia 950 XL смартфонига ўрнатган. Бунинг натижасини эса ўзининг YouTube-каналида эълон қилган.

ЎҚИНГ: Хакерлар энг кутилаётган ўйин – Resident Evil 2 демо-версиясидаги чекловни олиб ташлашди! (+видео)

Айтиш керакки, Microsoft Lumia 950 XL смартфони Snapdragon 810 базасида ишлайди, унинг тезкор хотираси 3, доимий хотираси эса 32 гигабайтлик ҳажмга эга. ARM архитектурали чипли девайслар учун ишлаб чиқилган Windows 10 эса нисбатан замонавий – Snapdragon 835 процессорли қурилмаларга мўлжалланган. Шунга қарамай, Wall SoGB буни уддалабгина қолмасдан, яна Windows’га мўлжалланган ўйинни ҳам Lumia 950 XL’га ўрнатган.

Мана, томоша қиламиз:

Айтиш керакки, Fallout ўйини ҳам, Steam платформаси ҳам ARM архитектурасини қўллаб-қувватламайди. Шунинг учун хакер бу ўйинни ишга тушириш учун x86 эмуляторидан фойдаланган.

ЎҚИНГ: Хакерлар PlayStation Classic ҳимоясини бузишди, энди унга ҳар қандай ўйинни юклаш мумкин! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!