Хакерлар Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ)да тўлов тизимини издан чиқарди

  •   Saroy
  •  1220
  •  20.07.2018 12:08

Хакерлар Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ)да тўлов тизимини издан чиқарди

АҚШнинг Детройт шаҳрида хакерлар АЁҚШ бошқаруви тизимига кира олдилар ва бензин учун тўловни узиб қўйишди. Натижада 600 галлон, яъни 2270 литр бензин ўғирланди. Маҳаллий Fox 2 Detroit телеканали шу ҳақда маълум қилган.

ЎҚИНГ:Хакерлар жарроҳлик амалиёти чоғида тиббий техникани ўчириб қўйишди

Хакерлар АЁҚШнинг ожиз томонини топиб, ундан фойдаланаётган пайтда ўнлаб автомобилларга ёқилғи қуйган. Зарарнинг умумий миқдори 1 800 долларни ташкил этган. Шу билан бирга, АЁҚШ ходимлари муаммони дарҳол бартараф эта олишмаган, насосларни бошқариш тизими ходимларнинг ҳаракатига жавоб бермаган. Фақат ярим соат ўтгандан  кейингина, «кўз кўриб, қулоқ эшитмаган хатамтойликни» тўхтатишга муваффақ бўлинган. Айни пайтда полиция ушбу ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.

ЎҚИНГ:Тошкентлик хакер банкни салкам 90 минг долларга «чув туширди»

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!