Хакерлар энг кўп қайси смартфонларни ва иловаларни «севадилар»?

  •   DiMaX
  •  3843
  •  12.12.2019 12:33

Хакерлар энг кўп қайси смартфонларни ва иловаларни «севадилар»?

Case24 компанияси хакерлар кўпроқ қайси иловаларга ва смартфонларга қизиқишларини аниқлади. Бунинг учун АҚШдаги фойдаланувчиларнинг маълумотлари таҳлил қилинган, шу боисдан ҳам тадқиқот натижалари фақат шу мамлакатга тегишли.

ЎҚИНГ: Мюнхендаги махфий учрашув: Huawei нега хакерларнинг ҳар бирига 200 000 еврогача ваъда қилди?

Текширувлар натижаларига кўра, АҚШдаги iPhone фойдаланувчилари хакерлик ҳужумига учраши эҳтимоли Huawei смартфонлари эгаларига нисбатан нақ 192 бараварга катта экан! Бу мамлакатда ҳар ойда деярли 50 минг киши Apple смартфонларининг ҳимоясини қандай бузиб кириш мумкинлиги ҳақида интернетдан маълумот қидиради.

Қуйидаги рўйхатда хакерлар энг қизиқадиган смартфон брендлари келтирилган, ёнидаги рақамлар эса шу телефонларнинг бузиш ҳақидаги сўровлар сони акс этган:

  1. iPhone – 48,010
  2. Samsung – 3,100
  3. LG – 670
  4. Sony – 320
  5. Nokia – 260
  6. Huawei – 250

ЎҚИНГ: Google'дан бу йил энг кўп нималарни сўрашди?

Иловалар ва веб-сервисларнинг ҳимоясини бузиш ҳақидаги сўровлар масаласига келсак, бу борада Instagram етакчилик қилмоқда. Тўлиқ рейтинг эса қуйидагича:

  1. Instagram – 66,960
  2. Snapchat – 57,740
  3. WhatsApp – 36,980
  4. YouTube – 13,710
  5. Twitter – 13,350
  6. Messenger – 10,350
  7. Gmail – 7,080
  8. Facebook – 5,980
  9. Amazon – 3,460
  10. Netflix – 2,790

ЎҚИНГ: Бу актриса аккаунт очибоқ Instagram’ни ишдан чиқарди ва ҳатто Гиннеснинг рекордлар китобига кирди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.