Хакерлар ҳатто Павел Дуров аккаунтиниям бузиб киришди!

  •   DiMaX
  •  1954
  •  16.08.2018 10:06

Хакерлар ҳатто Павел Дуров аккаунтиниям бузиб киришди!

Турли номдор шахсларнинг электрон почталарини хакерлар бузиб киришлари ҳақидаги хабарлар учраб туради. Аммо улар айнан ахборот технологиялари соҳами гигантларига ҳужум қилишлари ва бунинг муваффақиятли амалга оширишлари барибир ғалати.

ЎҚИНГ: АҚШ Конгрессида кўрсатма берган Цукерберг: «Ўзимни ҳам чув туширишди...»

Telegram мессенжери ҳамда «ВКонтакте» (VK) ижтимоий тармоғининг асосчиси Павел Дуров ҳам кеча хакерлар ҳужумига учради. Тағин, келиб-келиб ўзи асос солган VK’да унинг аккаунтини бузиб киришганига нима дейсиз!?

Қисқаси, унинг «ВКонтакте» профилида World of Warcraft: Battle for Azeroth ўйинида қўшинга қўшилиш чорлови ҳамда «Ўрда учун!» («За орду!») ўйинига элтувчи ҳавола эълон қилинган.

Ушбу ёзув Дуровнинг профилида бир неча дақиқа мобайнида турган, кейин эса ўчириб ташланган. Унинг ўзи бунга ҳеч қандай изоҳ бермаган. Эҳтимол, шу йўл билан у мазкур ўйинларни реклама қилгандир, нима дейсиз?

ЎҚИНГ: Дуровдан «муқобил интернет»: бузиб ҳам киролмайсиз, таъқиқлай ҳам олмайсиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!