Хакерлар жарроҳлик амалиёти чоғида тиббий техникани ўчириб қўйишди

  •   Saroy
  •  374
  •  07.07.2018 15:31

Хакерлар жарроҳлик амалиёти чоғида тиббий техникани ўчириб қўйишди

Тюмень  федераль нейрохирургия марказида хакерлар ҳужуми амалга оширилди.   Киберхавфсизлик бўйича Халқаро конгрессда Россия  Сбербанки раҳбари Герман Греф журналистларга шу ҳақда маълум қилган.

Сбербанк раҳбари марказ бош врачи Альберта Суфиановнинг ундан ёрдам сўраб ёзган мактуби ҳақида гапириб берган. Греф шундай дейди: «Шифокор 13 ёшли  қизнинг бош миясида жуда мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказаётган бўлган. Ушбу амалиётнинг ўртасида клиник марказ кибер ҳужумга дуч келган, ва жарроҳликда ишлатилаётган барча компьютер тизими ҳамда қурилмалар ўчириб ташланган».

Шундай қийинчиликларга қарамай, врачлар «жарроҳлик амалиётини охирига етказган». Сбербанк мутахассислари вазиятни изга туширишга муваффақ бўлган ва тизимнинг фаолиятини бир кунда йўлга қўйган. Кеинчалик аниқланишича, хакерлар гуруҳи  Purgen деб аталувчи вирусни яратишган ва тиббий муассасадан пул талаб қилиб,  уларга босим ўтказган

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!