Хакерлар PlayStation Classic ҳимоясини бузишди, энди унга ҳар қандай ўйинни юклаш мумкин! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1127
  •  10.12.2018 12:05

Хакерлар PlayStation Classic ҳимоясини бузишди, энди унга ҳар қандай ўйинни юклаш мумкин! (+видео)

Sony компанияси шу ойда PlayStation Classic ўйин консолини савдога чиқарди – унда энг оммалашган йигирмата ўйин мавжуд. Аслида мазкур приставкага бошқа ўйинларни ўрнатиб бўлмайди, аммо хакерлар бунинг ҳам йўлини топишди.

ЎҚИНГ: 25 йиллик ностальгия: Sony қайта чиқарилган PlayStation Classic’ни 100 доллардан сота бошлади!

Хакерлар бу консолнинг тизимидаги ҳимояни бузиб очишгач, унга оригинал PlayStation учун тақдим этилган ҳар қандай ўйинни ўрнатиш мумкин бўлди. Бунинг учун ҳатто қурилманинг ичини очишга ҳам ҳожат йўқ – компьютер орқали айрим файллар устида бир нечта ҳаракатни амалга ошириш кифоя. Кейин эса ўйинларни флешкага юклаб, уни Sony PlayStation Classic’нинг USB-портига қўйилади.

Бундан ташқари, хакерлар приставканинг эмуляторидаги созламаларга кириш йўлини ҳам топишди. У ерда ўйинлар графикасини яхшилаш, шунингдек, ўйинларда босиб ўтилган йўл тарихини сақлаш мумкин.

PlayStation Classic ҳимояси бунчалик осон бузилишига ажабланмаса ҳам бўлади. Гап шундаки, мазкур консоль Android тизимли планшетлар ва телевизион приставкаларда қўлланувчи стандарт компонентлар базасида яратилган.

ЎҚИНГ: Эҳтиёт бўлинг! Хакерлар роутер орқали ҳам пул ўғирлашни ўрганиб олишди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!