Хакерлар қўрқинчли Amnesia: Rebirth ўйини чиқиши билан унинг ҳимоясини бузишди! (+трейлер)

  •   DiMaX
  •  978
  •  22.10.2020 13:19

Хакерлар қўрқинчли Amnesia: Rebirth ўйини чиқиши билан унинг ҳимоясини бузишди! (+трейлер)

Видеоўйинларнинг ҳимоясини бузувчи хакерлар кейинги пайтларда анча илгарилаб кетишган. Жумладан, релизи 20 октябрда бўлиб ўтган Amnesia туркумидаги янги ўйиннинг муҳофазасини ўша куниёқ буза олишибди!

ЎҚИНГ: «Ўзавтосаноат» сайтига хакерлар ҳужум қилишди

Мазкур дастурий таъминот Amnesia: Rebirth деб номланувчи хоррор – қўрқинчли, даҳшатли ўйиндир. Қуйида унинг трейлер видеосини томоша қилишингиз мумкин:

Amnesia: Rebirth ишлаб чиқувчилари уни Denuvo ҳимоя тизими билан муҳофаза қилиб ўтиришмаган; чунки кейинги пайтларда хакерлар ҳатто шундай қўриқланган ўйинларни ҳам буза олишмоқда.

Янги хоррорнинг ҳимоясини бузиш эса улар учун писта чақишдек гап бўлган. Натижада Amnesia: Rebirth расман тақдим этилган куниёқ торрентларга чиқиб кетган. Эслатиб ўтамиз, дастурларнинг бунақа «қароқчи» нусхаларидан фойдаланиш хавфли ва ноқонунийдир.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк бор: киноларни интернетга чиқарган «қароқчи» жавобгарликка тортилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!