Хакерлар соатига қанча пул ишлаши маълум бўлди

Хакерлар соатига қанча пул ишлаши маълум бўлди

Сўнгги йилларда хакерларнинг веб-сайтларга уюштираётган ҳужумлари сони тобора ошиб бормоқда. Ўтган асрнинг 60-йилларида “хакер” сўзи компьютер ва ахборот технологияларинин пухта билан инсонларга нисбатан ишлатилган.

Бугунги кунга келиб эса бу сўз ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ноқонуний ҳаракатларни бажарувчи, ахборот тизимлари ва дастурларини бузиб кириб, улардан рухсатсиз фойдаланувчи, илова ҳамда веб-саҳифалар муҳофазасини бузиш ва вирус тарқатиш орқали кибер жиноятчилик уюштирадиган шахсга нисбатан ишлатилади.

АҚШнинг Arbor Networks дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компанияси томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида шу маълум бўлдики, ишлаб чиқариш, компаниялар ўртасидаги рақобат уларни онлайн дуёнда ҳам рақибга айлантирган ва компаниялар рақибларининг онлайн савдоси ёки тизимларини ишдан чиқариш мақсадида, хакерлар ёллайдилар.

Замонавий кибер жиноятчилик орқали бугун хакерлар ўз хизматларини сотишга муваффақ бўлмоқдалар. Улар ўзлари кирган тизимлардан маълумотларни ўғирлаб, мижозларига сотадилар. Ёки ёлланма қотиллар каби, бошқа компаниянинг ахборот тизимларини йўқ қиладилар.

Ушбу хизматлари учун хакерларга соатига 2.50 АҚШ доллари миқдорида иш ҳақи тўланар экан. Айниқса, бир нечта компьютерлар тармоғида хизмат кўрсатишни рад қилувчи зарарли тизимларнинг ўрнатилиши, яъни DDoS-ҳужумларга эҳтиёж ортиб бормоқда.

Кўпинча хакерлар тизимга киришни блоклаб, саҳифага ўзлари билан боғланиш ҳақидаги маълумотларни қолдирадилар ва тизимни “озод” қилиш учун веб-сайт эгасидан пул талаб қилишади. Веб-сайт маълумотларга тўлиб, “оғир”лашиб қолганида унинг тизимига бузиб кириш шунчалик осонлашади.

Тахминан ҳар йили 15 миллион нафар АҚШ фуқаролари, асосан компания раҳбарларига оид 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги зарарга тенг бўлган шахсий маълумотлар интернет тармоғига уюштирилган ҳужумлар оқибатида ўғирланади. Таҳлиллар бу каби жиноятларнинг асосан дам олиш кунларида содир бўлишини кўрсатади.

Arbor Networks таҳлилчиси Деннис Шварцнинг маълум қилишича, хакерларнинг соатига 2-3 АҚШ доллари ишлашлари кутилмаган ҳолат. Боиси ривожланган мамлакатларда хакерлик учун жиноятчилар қатъий жазога тортиладилар. Уларнинг арзимаган маблағ эвазига жиноятга қўл уришлари эса ачинарли.