Хакерлар тарихда энг йирик миқдорда – 8,4 миллиард паролни ўмаришди! (+текшириш учун ҳавола)

  •   DiMaX
  •  1337
  •  09.06.2021 10:53

Хакерлар тарихда энг йирик миқдорда – 8,4 миллиард паролни ўмаришди! (+текшириш учун ҳавола)

Киберхавфсизлик мутахассислари хакерлар форумида ҳажми нақ 100 ГБ келадиган файлни аниқлашди. «RockYou2021» номли бу файл тарихда энг йирик миқдордаги – нақ 8,4 миллиард дона паролни ўз ичига олган, бу эса сайёрамиз аҳоли сонидан ҳам юқори!

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг ёмон пароллари иккита рўйхатда

Айтиш керакки, 2009 йили ҳам ўғирланган пароллар «RockYou» номли файлда чиққан. Ўшанда хакерлар ижтимоий тармоқларнинг серверлари ҳимоясини бузиб, фойдаланувчиларнинг 32 миллиондан ошиқ паролларини ўмаришган.

«RockYou2021» файли камида 8,4 млрд комбинацияни ўз ичига олганлигини ҳисобга олсак, унда сизнинг паролингиз ҳам мавжуд бўлиши эҳтимоли юқори. CyberNews портали буни текшириб кўришингиз учун махсус саҳифа очган ва унга мана бу ҳавола орқали ўтасиз. Майдончага ўз паролингизни киритиб, «Check now» тугмачасини боссангиз, саҳифа шу паролингиз ўғирланган ёки йўқлигини кўрсатади.

Иккинчи томондан, бу порталда ўз паролингизни киритишингиз ҳам ўз шахсий маълумотингизни бегона сайт билан бўлишиш ҳисобланади. Шу боисдан ҳам паролингиз ўғирланганини CyberNews порталида текширишга қарор қилсангиз, масъулият ўз зиммангизда эканини эслатиб ўтамиз.

Бу борада аккаунтингизни бузиб киришдан сақлаш усуллари, ишончли парол яратиш йўллари, паролингизни бузиш қанчалик осонлигини онлайн текшириш, паролингиз ўғирланганини текшириб берувчи Telegram-бот ҳақидаги йўриқнома-мақолаларимизга ҳам назар солишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Эксперт энг осон бузиладиган парол турларини айтди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.