Хакерлар ва фирибгарлар коронавирусдан фойдаланиб, пластик карталардан пул ўғирлашмоқда!

  •   DiMaX
  •  1146
  •  16.03.2020 12:18

Хакерлар ва фирибгарлар коронавирусдан фойдаланиб, пластик карталардан пул ўғирлашмоқда!

Кечагина юртимизга ҳам кириб келган коронавирус ваҳимасидан фойдаланиб қолиш учун ғараз ниятли кишилар турли йўлларни ўйлаб топишмоқда. Хакерлар коронавирусдан фойдаланиб компьютерларга ҳужум қила бошлашгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари эгалари, коронавируснинг навбатдаги зарбасига тайёр туринг!

Россиянинг «Аэрофлот» компанияси хакерлар ва фирибгарларнинг навбатдаги ҳийласидан огоҳ этмоқда. Маълум бўлишича, улар мазкур авиакомпания авиачипталарини олиб қўйган мижозларига қўнғироқ қилиб, ўзларини унинг ходими сифатида таништиришади. Коронавирус хавфи туфайли мижознинг рейси қолдирилганини айтишади ва билетни бошқа кунга кўчириш ёки пулини қайтариб беришни таклиф қилишади. Буни амалга ошириш учун эса мижознинг банк пластик картаси маълумотлари кераклигини айтишади... Буёғи маълум: банк картасининг барча маълумотларини қўлга киритгач, унинг ҳисобидаги барча пулларни ечиб олишади.

Бироқ «Аэрофлот» мижозларининг айни дамдаги мижозлари маълумотлар базасини фирибгарлар қаердан олганликлари номаълум. Одатда бунақа схемаларда турли йўллар билан «сизиб чиққан» маълумотлардан фойдаланишади ёки бунақа маълумотларни «қора бозор»дан сотиб олишади.

Нима бўлганда ҳам, пластик картангизнинг маълумотларини, паролини ҳеч кимга, ҳаттоки банк ходимларига ҳам бермаслик ўз қўлингизда. Шунингдек, аввалроқ йўқолган ё ўғирланган пластик картангизни қандай блоклаб қўйиш ҳақида йўриқнома ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Энди сиз ҳам коронавирус туфайли YouTube’да пул ишлаб олишингиз мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.