Хакерлар WhatsApp фойдаланувчиларининг телефонларига тўлиқ кириш имконига эга бўлишлари мумкин - Дуров

Хакерлар WhatsApp фойдаланувчиларининг телефонларига тўлиқ кириш имконига эга бўлишлари мумкин - Дуров

WhatsApp фойдаланувчиларининг смартфонлари хакерлар хавфи остида қолган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда Павел Дуров. Telegram раҳбарининг таъкидлашича, бу ўтган ҳафтадаги хавфсизлик муаммоаси сабаб бўлиши мумкин.

"Телефонингизни бошқариш учун хакер сизга фақат WhatsApp орқали зарарли видео юбориши ёки сизга видеоқўнғироқ қилиш керак бўлган холос. Эҳтимол "Ҳа, лекин WhatsAppъни сўнгги версияга янгиласам, мен хавфсиз бўламан, тўғрими?" деб ўйлаётгандирсиз. Ундай эмас."

Дуровънинг маълум қилишича, айнан шундай WhatsApp хавфсизлик муаммоси 2017 йилда, 2018 йилда, кейин 2019 йилда ва яна бири эса 2020 йилда ҳам топилган. 2016 йилгача эса WhatsApp'да ҳатто хабарларни шифрлаш хусусияти ҳам бўлмаган. Бундай муаммолар эса ҳар йили пайдо бўлади ва улар тасодифий эмас: уларга иловадаги "орқа эшиклар" сабаб бўлади. Агар битта орқа эшик аниқланса ва олиб ташланса, ўрнига яна бошқаси пайдо бўлади. Шу сабабли Дуров WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўлишига ишонмайди.

"Дунёдаги энг бой одам бўлишингизни ҳам аҳамияти йўқ - агар телефонингизга WhatsApp ўрнатилган бўлса, қурилмангизнинг ҳар бир иловасидаги барча маълумотларингизга кириш мумкин бўлади, худди шундай ҳолат 2020-йилда Жефф Безос билан содир бўлганидек. Шунинг учун мен бир неча йиллар олдин ўз қурилмаларимдан WhatsApp'ни ўчириб юборганман."

Telegram раҳбари бу билан барчани ўз мессенжерига ўтишга мажбурламаётганини, Telegram 700 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар ва кунига 2 миллиондан ортиқ янги одамлар қўшилиши билан рекламага муҳтож эмаслигини, қайси мессенжердан фойдалансангиз ҳам, WhatsApp'дан узоқроқ юришни, чунки у 13 йилдан бери кузатув воситаси бўлиб келаётганини айтади.

ЎҚИНГ: Instagram рекламаларни кўпайтирмоқда: энди улар профилингизда ҳам пайдо бўлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!