Хакерлик ҳужуми туфайли меҳмонхона мижозлари хоналарда қамалиб қолди

Хакерлик ҳужуми туфайли меҳмонхона мижозлари хоналарда қамалиб қолди

Австриянинг энг яхши меҳмонхоналаридан ҳисобланадиган Romantik Seehotel Jägerwirt хакерларга биткоинлар орқали 1,6 минг евро тўлаганлигини тасдиқлади. Хакерлар меҳмонхонага тегишли электрон калитлар тизимини бузгалиги боис, юзлаб меҳмонлар хоналарда қамалиб қолган, деб маълумот бермоқда 3D News.

Тўрт юлдузли мазкур меҳмонхона кўл ёқасида жойлашган, замонавий технологиялар билан жиҳозланган. У бошқа меҳмонхоналарни ҳам бундай хакерлик ҳужумидан огоҳлантириш учун мазкур ҳолат ҳақида хабар берган.

Меҳмонхонанинг электрон тизимларига ҳозиргача 3 маротаба киберҳужум уюштирилган. Сўнгги жиддий хакерлик ҳужуми оқибатида юзлаб одамлар хоналарда ёпилиб қолган, меҳмонхона маъмурияти эса эшикларни очиш учун янги карталарни дастурлашга имкон топмаган. Энг қизиғи, ушбу ҳужум меҳмонхонанинг бронлаш ва касса электрон тизимларига ҳам салбий таъсир кўрсатган.