Хакерликни бошлаш учун 5 та китоб

Хакерликни бошлаш учун 5 та китоб

Хакерликни бошламоқчи бўлган ҳар бир қизиққон дастурчилар қуйидаги 5 та китобни ўқиб чиқишлари мақсадга мувофиқ.

  1. С.А. Бабиннинг “Хакерлар лабараторияси” ("Лаборатория хакера") китоби.

Ушбу китоб дастур ва тизимларни бузиш ҳақда яхши маслаҳатлар беради. Китоб муаллифи олинган билимларни амалий усулларда кўрсатишга уринган. “Бузғунчилик”ни энди бошламоқчилар учун ушбу китоб яхши танлов!

  1. Ник Билтоннинг “Кибер жиноятчи №1” ("Кибер преступник №1") китоби.

Ушбу китоб жиноий йўлбошчи, “Буюк ипак йўли” бозори эгаси ҳақида ёзилган. Китобда гиёҳванд моддаларни сотиш мақсадида яратилган сайтнинг эгасини (у энг кўп тергов қилинаётган жиноятчи бўлиб чиқади) тасвирлаб беради. Китобда қандай қилиб виртуал оламнинг “бузғунчи”си бўлиш ва унинг моҳиятини тушиниб олишга ёрдам беради.

  1. Кевин Митникнинг “Алдаш санъати” ("Искусство обмана") китоби.

Китоб муаллифи асарда ижтимоий муҳандисликнинг барча кучини амалий мисоллар билан тасвирлаб берган.

  1. Джейми Бартлетнинг “Махфий интернет. Ўргимчак тўрининг қора томонлари” ("Подпольный интернет. Темная сторона мировой паутины") китоби.

Ушбу китоб ҳам хакерликни бошловчилар учун яхши ёрдам беради. Китоб муаллифи интернетнинг махфий томонлари, ишлаш принциплари, умуман, интернетнинг “сир”лари  ҳақида ҳикоя қилади.

  1. Алексей Маловнинг “Кардернинг тавбаси” ("Исповедь кардера") китоби.

Кардернинг кундалик ҳаётини ва шахсий ривожланиши ёритиб берувчи китоб.

ЎҚИНГ: «Оқ хакерлик»ни ўрганиш учун 6 та энг яхши ресурс

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!