Хакернинг онаси турмага кириб, барча компьютерларнинг ҳимоясини бузиб чиқди!

  •   DiMaX
  •  1317
  •  14.03.2020 12:37

Хакернинг онаси турмага кириб, барча компьютерларнинг ҳимоясини бузиб чиқди!

Компьютерларга киберҳужумлар уюштириш учун ҳамиша ҳам уларнинг интернетга уланган бўлиши шарт эмас экан. Баъзида қўшимча воситалар ёрдамида ҳам тизимлар ҳимоясини бузиб кирса бўлишини ахборот хавфсизлиги мутахассислари исботлашди.

ЎҚИНГ:  Хакерлар коронавирусдан фойдаланиб компьютерларга ҳужум қила бошлашди!

Киберхавфсизлик бўйича мутахассис Жон Стрэнд бунинг антиқа йўлини ўйлаб топди. У тажриба доирасида компьютерларининг ҳимоясини бузиш керак бўлган объектга – қамоқхонага ўзи бормади. Бунинг ўрнига ўз онаси – Рита ёрдамидан фойдаланди.

«Оқ хакер» ўз онасига соғлиқни сақлаш вазирлиги инспекторининг сохта ҳужжатларини тайёрлаб берди. Шунингдек, унга зиёнкор дастурий таъминот жойланган «Rubber Duckу» номли хакерлик флешкасини ҳам тутқазди.

Рита эса жиддий қиёфада ўзини саломатлик инспектори сифатида таништириб, турма соқчиларини ишонтира олди ва ичкарига бемалол кириб борди. Қамоқхонадаги компьютерга тиқилгач, флешка Жон билан боғланди ва мутахассис масофадан туриб у ердаги тизимларга кирди.

Қизиғи шундаки, Рита соғлиқни сақлаш вазирлиги инспектори эканлигига ишонган қоровуллар нафақат уни қаршиликсиз киритиб юборишган, балки ҳатто қўлидаги смартфонини ҳам олиб қўйишмаган. Натижада хакернинг онаси объектга кириш ва компьютер тизимларининг ҳимоясини бузиш жараёнларини видеога олишга ҳам эришган.

ЎҚИНГ: Хакерлар қамоқхона камераларига кириб, маҳбуслар ҳаётини YouTube’да кўрсатишди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!