«Халқ сўзи»га ҳужум қилган машҳур хакерлар гуруҳи энди Илон Маскка қарши уруш очди (+видео)

  •   DiMaX
  •  692
  •  07.06.2021 07:19

«Халқ сўзи»га ҳужум қилган машҳур хакерлар гуруҳи энди Илон Маскка қарши уруш очди (+видео)

Бундан бир неча йил аввал «Народное слово» ва «Халқ сўзи» газеталари сайтлари хакерлар ҳужумига учраган, уларнинг бош саҳифасида Anonplus белгиси жойлаштирилган эди. Интернетдаги маълумотларга кўра, Anonplus – ижтимоий тармоқ бўлиб, у Anonymous номли халқаро хакерлар гуруҳига тегишли ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Anonymous хакерларининг Англия ҳукуматига таҳдиди: «Ассанжни озод этинг ёки бизни кутинг!»

Ушбу хакерлар гуруҳи энди машҳур муҳандис ва тадбиркор, сайёрамиздаги энг бадавлат кишилардан бири бўлган Илон Маскка қарши уруш эълон қилди. Хакерлар уни Twitter’даги баёнотлари орқали биткоин курсига кучли таъсир кўрсатганликда, шунингдек, оддий меҳнаткаш кишиларнинг инвестицияларига нисбатан беписандликда айблашмоқда.

Anonymous гуруҳи эълон қилган сўнгги ролик Маскка қаратилган бўлиб, хакерлар унда тадбиркорнинг ўзига ва унинг Tesla компаниясига бир қатор айбловларини илгари суришган.

Илон Маскни хакерлар ўзини бошқалардан устун қўйишда айблашган: тадбиркор аввалроқ ўзини «Tesla техноқироли» деб, сўнг эса «Марс Императори» деб эълон қилган эди. Бундан ташқари, у доимий крипто-троллинг билан криптовалюталар курсини ўйнатиб, шу йўл орқали ишчилар синфи сармояларига зарар етказмоқда, дейди Anonymous.

Охирги ўтган ҳафтада ҳам Илон Маск дунё бўйлаб турли хабарларда тилга олинган: у ўзининг тезкор таом ресторанлари тармоғини очишга тайёрланмоқда; Deimos номли океан космодроми қуришини эълон қилган, Лас-Вегас остида LVCC Loop тоннели ишга тушириб, унда Tesla тезлиги 185 км/соатга чиқарилган; Starship SN16 фазо кемаси илк бор кўрсатилган. Лекин биз учун энг қизиқарлиси...

ЎҚИНГ: Дипломатия университетига кира олмаган қиз Tesla’га ишга кирди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!