Халқ таълими вазирлиги: "Facebook'даги пост бўйича жиноий иш очилди"

Халқ таълими вазирлиги:

2018 йил 31 март куни фейсбук ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот/Диалог с народом» гуруҳида Саъдуллаев Ойбек исмли фойдаланувчи томонидан Тошкент шаҳри Олмазор тумани 315-сонли мактаб директорини 9-синф ўқувчиси калтаклагани ҳақида қуйидаши пост қолдирилган. Халқ таълими вазирлиги мазкур постга муносабат билдирди.

Мазкур ҳолат масъул мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди. Унда келтирилган важлар ўз исботини топмади. Мактаб раҳбари ва ўқувчи ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик содир бўлмаган.

Шунингдек, мактаб директори томонидан тикув машиналарининг талон-тарож қилингани ҳамда ўқитувчиларга бериладиган мукофот пуллари ўзлаштирилгани тўғрисидаги важлар масъул идора вакилларидан иборат махсус гуруҳ томонидан ўрганилганда тасдиғини топмади.

Муаллиф томонидан қолдирилган постда мактаб раҳбарини обрўсизлантириш ва унга нисбатан туҳмат қилиш аломатлари борлиги сабаб ҳозирда ушбу иш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан текширувлар якунида қўшимча маълумот берилади.

Халқ таълими вазирлиги фуқароларнинг тизимига оид таклиф-мулоҳаза ва фикрларини қадрлайди ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда жамоатчилик билан ҳамкорлик қилишга доим тайёр.

Terabayt.uz Сизга ижтимоий тармоқларда турли асосланмаган маълумотларни тийилишни маслаҳат беради.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!