Халқаро фототанловда қатнашиб, 10 минг долларгача ютиб олинг!

  •   DiMaX
  •  786
  •  29.05.2020 17:29

Халқаро фототанловда қатнашиб, 10 минг долларгача ютиб олинг!

Huawei корпорацияси халқаро миқёсдаги NEXT-IMAGE 2020 танлови ўтказилишини эълон қилди. Компания смартфонларининг эгалари унда ўз мобил фотосуратлари ва видеороликлари билан қатнашишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг арзон 5G-смартфонни Huawei тақдим этди!

Танловга юбориладиган расм ва видеолавҳалар исталган русумдаги Huawei смартфонида олинган бўлиши ва олтита тоифадан бири талабларига мос келиши лозим: ноодатий ракурслар ва макросъёмка, тунги съёмка, ёрқин ва ҳиссиётли кадрлар, портретлар, сюжетли суратлар туркуми, шунингдек давомийлиги 10 дақиқагача бўлган видеороликлар. Huawei фикрича, ушбу форматлар замонавий мобил ижодкорликнинг асосий йўналишларини қамраб олади ҳамда смартфонлар эгаларига ёрқин ва бетакрор тарихий лавҳалар олиш имконини беради.

Танловга келган сурат ва лавҳаларни фотография соҳасидаги етакчи экспертлардан иборат ҳакамлар баҳолашади. NEXT-IMAGE 2020 танлови ғолибларини 70 та пул мукофоти кутяпти, уларнинг энг йириги эса нақ 10 000 долларига тенг!

ЎҚИНГ: Яхши селфи қандай олинади?

Huawei смартфонлари эгалари NEXT-IMAGE 2020 танловида қатнашиш учун қуйидаги икки усулдан бирини танлашлари мумкин:

  1. Ўз ишини https://gallery.consumer.huawei.com/2020/index.html ҳаволаси орқали танловнинг расмий сайтига жўнатиш.
  2. Расм ёки роликни ўзининг Instagram-аккаунтида #HuaweiNextImage ва #CapturedOnHuawei ҳэштеглари билан бирга эълон қилиш.

NEXT-IMAGE 2020 танлови учун сурат ва лавҳаларни қабул қилиш 2020 йилнинг 31 июлигача давом этади. Саралаш ишлари августда бўлиб ўтади, ғолибларни эса сентябрда эълон қилишади.

ЎҚИНГ: Кадр ортида: таниқли фотографдан онлайн машҳурлик сирлари (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!