Халқаро олимпиада ғолибларига компьютер ва планшетлар ҳам берилди

  •   DiMaX
  •  2484
  •  13.08.2021 12:37

Халқаро олимпиада ғолибларига компьютер ва планшетлар ҳам берилди

Ўзбекистонлик талабалар 28-Халқаро математика олимпиадасида 15 та медал соҳиби бўлишди. Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, ғолиб талаба-ёшлар Ўзбекистон миллий университетида тақдирланди.

ЎҚИНГ: Олимпия ўйинлари медалчилари ва қатнашчиларига биттадан Xiaomi Mi 11 Ultra ҳамда Xiaomi Mi 11X ҳадя этилди!

Ушбу тақдирлаш маросимда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов, вазир ўринбосари Расулжон Ҳакимов, Ўзбекистон миллий университети ректори Ином Мажидов ва бошқалар қатнашган.

Математик талабалар ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар (моноблок компьютер, планшет ва китоб жамланмалари) билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида, ушбу олимпиадада 55 дан ортиқ давлатдан 592 нафар талаба иштирок этган. Жумладан, AҚШ, Россия, Германия, Буюк Британия, Хитой, Польша, Исроил, Греция, Испания, Aвстралия, Франция каби давлатларнинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар қатнашган. Мазкур олимпиадада талабаларимиз юқори натижа кўрсатиб, жами 15 та: 5 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза медални ҳамда 2 та фахрий ёрлиқни қўлга киритишди.

Ушбу халқаро олимпиадада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети Математика факультетидан 13 нафар талаба қатнашиб, улардан 3 нафари олтин, 5 нафари кумуш, 3 нафари бронза медали ва 2 та фахрий ёрлиқ соҳиби бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, Токио олимпиадасида ғолиб бўлганларга 200 минг доллар пул, қимматбаҳо автомашина ва пойтахтда ҳовли совға қилинганди.

ЎҚИНГ: Фаррош, қоровул, чой тарқатувчи... Ўзбекистонда кимлар IT-мутахассисдан ИККИ КАРРА КЎП маош олади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.