Халқаро робототехника олимпиадаси қўмитасининг Ўзбекистондаги расмий вакили маълум бўлди.

Халқаро робототехника олимпиадаси қўмитасининг Ўзбекистондаги расмий вакили маълум бўлди.

“IROC” Халқаро робототехника олимпиада қўмитаси билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумига кўра “IROC” Халқаро робототехника олимпиадаси қўмитасининг Ўзбекистондаги расмий вакили Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази бўлишига келишилди. Бу ҳақда Вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази “IROC” Халқаро робототехника олимпиадаси қўмитасининг ҳудудий мусобақасини ўтказиш имтиёзига эга бўлиб, Ўзбекистондан миллий терма жамоани саралаб олиб, халқаро олимпиадада иштирокини таъминлайди, “IROC”нинг халқаро олимпиадасини келгусида Ўзбекистонда ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “IRO” (халқаро робототехника олимпиадаси) 1999 йилдан буён хар йили мунтазам ўтказиб келинаётган халқаро робототехника олимпиадаси бўлиб, бутун дунё бўйлаб 50 000 нафар иштирокчиларни қабул қилади.

ЎҚИНГ: “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш доирасида товарлар киритиш учун алоҳида божхона омбори ташкил этилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!