Хавфсизлик жиҳатдан етакчи Android смартфонлар маълум қилинди

Хавфсизлик жиҳатдан етакчи Android смартфонлар маълум қилинди

Android смартфонлари учун энг муҳим нарса қурилма хавфсизлиги ҳисобланади. Яқинда бўлиб ўтган Google I/O 2016 дастур яратувчилари анжуманида дастурий таъминот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари мобиль қурилма тизимларининг ахборот ва техник хавфсизлигини ҳам муҳокама қилишди.

Гарчи, Google операцион тизимда хавфсизликни таъминлашга уринаётган бўлса ҳам, баъзи смартфон ишлаб чиқарувчилари шошма-шошарликларга йўқ қўйиш оқибатида фойдаланувчилар қўлига ахборот хавфсизлиги кучсиз смартфонларнинг етиб боришига сабаб бўлмоқдалар.

Бу борада таниқли мутахассис, Duo Labs тадқиқот маркази ходими, Qualcomm’нинг Маҳсулотлар хавфсизлиги бўйича эксперти Гал Бениамининг таъкидлашича,  Android тизимидаги мобиль қурилмаларнинг 57 фоизи хавфсизлик жиҳатдан заиф экотизимга эга.

Шунингдек, жорий йилнинг январь ойида ташкил этилган тадқиқот натижаларида қайд этишича, айни пайтда Nexus ва Samsung қурилмаларида хавфсизлик юқори даражада таъминланган экан.