Хавфсизлик тасдиқланди: HUMO тўлов тизимига PCI DSS Маълумотлар хавфсизлиги стандарти сертификати берилди.

Хавфсизлик тасдиқланди: HUMO тўлов тизимига PCI DSS Маълумотлар хавфсизлиги стандарти сертификати берилди.

2019 йилнинг июль ойида Банклараро миллий процессинг маркази (БМПМ) сертификатлаш аудити якунларига кўра 3.2.1 версиядаги  PCI DSS (Payment Card Industry Data Security Standard) хавфсизлик талабларига халқаро мувофиқлик сертификатига эга бўлди.Текширув давомида БМПМ халқаро стандартдаги ахборот хавфсизлиги юқори талабларига тўлиқ мувофиқ келишини кўрсатди ва HUMO тўлов тизими маълумотлар ҳимояси юқори даражасини тасдиқлади. 

“Биз тўлов карталари маълумотларининг ахборот хавфсизлиги ва махфийлиги масалаларига катта эътибор қаратамиз, буларни таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўрамиз. Ягона халқаро хавфсизлик стандарти биз кўрсатадиган хизматларнинг юқори сифатини тасдиқлаганлиги хақида хабар қилишдан мамнунмиз. Биз глобал, хавфсиз ва ишончли инфратузилма қисми бўлганлигимиздан фахрланамиз”, – дейди Банклараро миллий процессинг маркази (БМПМ) директори Шуҳратбек Қурбонов.

Олинган 3.2.1 версиядаги PCI DSS мувофиқлик сертификати барча қабул қилинадиган, сақланадиган ва ишланадиган маълумотлар улардан рухсатсиз фойдаланиш ҳаракатларидан юқори даражада ҳимояланганлигини, тўловларни ўтказиш тизими эса барча хавфсизликни таъминлаш талабларига тўлиқ мувофиқ келишини кафолатлайди.

ЎҚИНГ: Боди-камералар бўйича шубҳали тендер: унда ютиб чиққан компаниянинг АҚШдаги дала ҳовлига қандай алоқаси бор?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.