Хавфсизлик ва махфийлик учун Atom браузери чиқди: унинг хатосини топиб, миллионни қўлга киритинг!

  •   DiMaX
  •  674
  •  05.02.2019 14:33

Хавфсизлик ва махфийлик учун Atom браузери чиқди: унинг хатосини топиб, миллионни қўлга киритинг!

Mail.ru Group компанияси ўтган йили «Амиго» браузерини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлашни тўхтатаётгани ҳақида расман эълон қилганди. Энди эса унинг ўрнига янги – Atom номли браузер тақдим этди.

ЎҚИНГ: Алишер Усмонов кутилмаганда Mail.Ru Group бошқарувидан воз кечди

Таъкидланишича, Atom браузерида фойдаланувчиларнинг хавфсизлигига ҳамда улар шахсий маълумотларининг махфийлигига катта эътибор берилган. Mail.ru Group ушбу маҳсулотига шунчалик ишоняптики, унинг нуқсонларини топганларни рағбатлантириш бўйича дастур эълон қилди. Яъни, Atom’даги жиддий нуқсонни топган хакерларга бир миллион рубль миқдорида мукофот берилади.

Мазкур мукофотлаш дастури халқаро HackerOne.com ресурсида эълон қилинган. Агарда «бир миллионлик камчилик»ни бир неча хакер топса, у ҳолда миллион рублни улар ўзларо бўлишиб олишади.

ЎҚИНГ: Fly Internet – рекламани блокловчи ва VPN’ли, бепул Android-браузер!

Atom браузерида хавфсизликни бошқариш учун махсус панель кўзда тутилган. Ушбу панелга дастурнинг асосий ойнасидаги биттагина тугмачани босиш орқали ўтилади. Унда айни дамда очиқ турган сайтга қандай рухсатлар берилганлигини кўриш мумкин. Аниқ бирор ресурс ёки бутун интернет учун созламаларни тезкорликда ўзгартириш имкони бор: камера ва микрофондан фойдаланишни, кукиларнинг ёзилишини чеклаш мумкин ва ҳоказо. Жонга тегувчи рекламаларни, билдиришномаларга обуна бўлиш таклифларини биттагина тугмачани чертиш орқали блоклаб қўйса бўлади.

Ушбу дастурда «инкогнито» режими ҳам бош ойнадаги тугмачани битта босиш билан ёқилади. Айрим сайтлар учун «инкогнито» режимини доимий асосда ёқиб қўйиш мумкин, фақат униси махсус созлама орқали қилинади.

Atom браузерини мана бу ҳавола ёрдамида лойиҳанинг расмий сайтидан ўрнатиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Мусулмонларга мўлжалланган энг қулай браузер билан танишинг!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!