Хайр Exynos: Galaxy S23 Ultra'нинг Европа модели Snapdragon чипи билан Geekbench'да тестдан ўтди

Хайр Exynos: Galaxy S23 Ultra'нинг Европа модели Snapdragon чипи билан Geekbench'да тестдан ўтди

Samsung одатда ўзининг Galaxy смартфонлари Европа моделини ўзи ишлаб чиқарадиган Exynos чиплари билан жиҳозлайди. Бироқ, Galaxy S23 сериясидаги смартфонлар билан бу анъанага якун ясалиши мумкин.

Таниқли инсайдер Ice Universe'нинг хабар беришича, Samsung ўзининг кейинги йилги Galaxy S смартфонларини Европага ҳам Snapdragon чипи билан, бўлганда ҳам эксклюзив вариантдагиси билан юборади. Шунингдек, инсайдер бўлажак Galaxy S23 сериясидаги Ултра модел Geekbench платформасида техник хусусиятлар синовидан ўтганлигини ҳам маълум қилди.

Унга кўра, SМ-S918B модел рақамли смартфон 8ГБ оператив хотира ва Android 13 билан битта ядрода 1504, бир нечта ядрода эса 4,580 балл олган. Айтиш керакки, смартфонга унинг ҳозирги балларига қараб баҳо бермаслик керак ёхуд смартфон расман тақдим қилинганида бундан юқорироқ натижага эришиши мумкин.

Юқорида айтилганидек, смартфон фақат Samsung учун эксклюзив бўлган юқори частотали Snapdragon 8 Gen 2 чипи билан жиҳозланган. Оддий моделдан фарқли ўлароқ, ушбу эксклюзив вариантнинг Arm Cortex-X3'га асосланган Kyro процессори асосий ядроси 3,2 гигагерц эмас, 3,36 гигагерц частотада ишлайди.

Galaxy S23 смартфонлари кейинги йилнинг феврал ойининг илк ҳафтасида тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Ўтган йилги Galaxy А смартфони One UI 5 барқарор версиясини қабул қилишни бошлади! 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!