Хайр WinRAR ёхуд Windows 11 энди RAR файлларни ортиқча дастурларсиз очиш имкониятига эга бўлади!

Хайр WinRAR ёхуд Windows 11 энди RAR файлларни ортиқча дастурларсиз очиш имкониятига эга бўлади!

Microsoft Build дастурчилар конференсиясининг бу йилги сони кечадан бошланди ва у бир неча кун давом этади. Илк кунданоқ компания ўзининг сервислари билан боғлиқ кўплаб янгилик ва ўзгаришларни эълон қилди. Кутилганидек, тадбир сунъий интеллектга бой бўлди ва шу билан бирга Windows ҳам четда қолиб кетмади ёхуд операцион тизимга ҳам муҳим янгиликлар қўшилаётгани маълум бўлди.

Энди Windows 11 компютерингизда WinRAR ёки 7-Zip каби ортиқча дастурлар керак бўлмайди, чунки Microsoft ўз операцион тизимига .rar ва .7z форматидаги архив файлларни очиб берадиган ички функцияни қўшмоқда. Компаниянинг таъкидлашича, бу libarchive очиқ кодли лойиҳасини тизимга интеграциялаш орқали амалга оширилади. Бунда "tar", "7-zip", "rar", "gz" ва бошқа кўплаб архив форматлари қўллаб-қувватланади.

Янги функция барқарор версиядаги Windows 11 га қачон қўшилиши аниқ эмас, бироқ, маълум бўлишича, у келаси ҳафталарда Windows инсайдерлари учун чиқарилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!