Xbox One ўйинларини энди Windows 10’да ўйнаш мумкин бўлади

  •   DiMaX
  •  591
  •  28.02.2019 10:36

Xbox One ўйинларини энди Windows 10’да ўйнаш мумкин бўлади

Оригинал Xbox ўйин консоли тақдим этилганидан бери кўпчилик геймерлар ва дастурчиларни битта савол ўйлантиради. Яъни, дастурий таъминот гиганти – Microsoft корпорацияси Xbox ўйинларини Windows тизимида ўйнаш имконини тақдим этмасмикан?

ЎҚИНГ: Xbox One’га энди клавиатура ва сичқонча улаб ҳам ўйнашингиз мумкин!

Чиндан ҳам, оригинал Xbox ҳамда замонавий Xbox One ўз архитектурасига кўра компьютерларга жуда яқин. Windows 10 тизимининг кейинги жамланмаларида Microsoft чиндан ҳам геймерларга шундай имкониятни тақдим этадиган кўринади. Бунга ишора қилувчи бир нечта омиллар мавжуд.

Аввало, дастурий гигант Xbox инфратузилмасидаги муҳим қисмларни Windows 10 тизимига қўшган. Масалан, ўйин компьютерга оддий Microsoft Store эмас, балки Xbox серверларидан юклана бошлайди. Қолаверса, ўйин тўпламининг ўзи .xvc форматини қўллайди, бу эса Xbox One ўйинларига хос. Шунингдек, .xvc файллари билан ишлаш ва ўйинларни ўрнатиш учун PowerShell буйруқлари пайдо бўлган. Булардан ташқари, Microsoft Gaming Services ҳам Xbox инфратузилмасининг айрим қисмларига эга: Microsoft Gaming файл тизимининг драйвери ҳамда Microsoft Gaming ўрнатиш фильтри драйвери, шунингдек Xbox API-интерфейсини ташкил этувчи бир нечта кутубхоналар...

Шу ва бошқа омилларни ҳисобга олиб, кузатувчилар шуни тахмин қилишмоқда: мазкур ўзаро интеграциялашув янада ривожланиб, Microsoft кейинчалик Windows 10 фойдаланувчиларига Xbox ўйинларини компьютерда ўйнаш имконини тақдим этади.

Унгача эса Terashop.uz интернет-дўконидан Sony PlayStation 4 500GB русумли ўйин приставкасини 3 385 000 сўм эвазига сотиб олиш ёки компьютерда ҳам, смартфонда ҳам ўйин жараёнини қулайлаштирувчи Ipega Batman Wireless геймпадини атиги 249 000 сўмга харид қилиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Microsoft’нинг эксклюзив маҳсулоти ҳимоясини хакерлар беш кундаёқ бузишди – энди уни бепул кўчириб олиш мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.