Xbox Series X ҳамда Series S приставкаларининг расмий ва тўлиқ видеотавсифи!

  •   DiMaX
  •  135
  •  27.10.2020 11:57

Xbox Series X ҳамда Series S приставкаларининг расмий ва тўлиқ видеотавсифи!

Microsoft корпорацияси бултур декабрда Xbox Series X русумли ўйин приставкасини тақдим этган эди. Унинг шакли сабабли компания кулгига қолган; биз мазкур мавзудаги видеолар ва мемларни эълон қилганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Арзон ўйин консоли – Xbox Series S намойиш этилди (+видео)

Корпорация 10 ноябрда сотувга чиқариш арафасида, Xbox Series X ва Xbox Series S моделларининг батафсил расмий видеотавсифини тақдим этди. Роликда рус тилидаги субтитрлар мавжудлиги боис, инглизчани яхши билмайдиган мухлисларимиз ҳам уни томоша қилиб тушунишлари мумкин.

Microsoft вакили унда дастурчилар ўйинларнинг юкланишини қай тариқа тезлаштирганлари, ўйинлар графикаси ва ўйнаш жараёнининг ўзи қандай яхшилангани кабиларни сўзлаб берган. Шунингдек, ҳатто фойдаланувчи ўз уйидан узоқда бўлган пайтида ҳам Xbox иловаси орқали консол ва дўстлари билан алоқада қолишини таъминлаши кўрсатилган.

Видеолавҳада биз янги симсиз контроллер – Xbox Wireless Controller интерфейсининг янги имкониятлари, ички хотиранинг кенгайтирилгани, ўйинлар оптимизацияси ва ҳоказолар тўғрисида ҳам сўз юритилган.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 сирини рақобатчи – Xbox раҳбари фош этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!