Хэллоуин арафасида яна иккита ўйинни теппа-текинга тарқатишяпти!

  •   DiMaX
  •  397
  •  30.10.2020 15:08

Хэллоуин арафасида яна иккита ўйинни теппа-текинга тарқатишяпти!

 Epic Games компанияси ўтган ҳафта якунида Layers of Fear 2 ҳамда Costume Quest 2 номли ўйинларни бепул улашган эди. Ғарбда оммалашган Хэллоуин яқинлашаётгани муносабати билан, бу иккала ўйин ҳам хоррор жанрига мансуб.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонларини арзонроқ ва совғаси билан олиш мумкин!

Бу гал ҳам Epic Games акцияси Хэллоуинга бағишланган – компания яна иккита қўрқинчли ўйинин текинга тақдим этмоқда. Улардан бири арвоҳлар овчилари ҳақидаги машҳур Ghostbusters бўлади. Геймерлар унда бутун Нью-Йорк бўйлаб арвоҳларни излашлари ва уларга қарши курашишлари лозим.

Ghostbusters ўйинини бепул олиб қўйиш учун ушбу ҳавола орқали ўйин дўконига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Энг зўр ўйинларнинг ўнта рейтинги: бунга қўшилмаслик қийин!

Бу гал Epic Games саховати доирасига кирган иккинчи ўйин эса Blair Witch деб номланган. Унинг воқеалари Бёркитсвиль шаҳридаги Блэк-Хиллз ўрмонида йўқолиб қолган болакайни қидиришга бағишланади. Ўйинчилар ушбу ўйинда собиқ полициячи Эллис ролида ўйнаб, жиноят ишини очишларига тўғри келади.

 

18 ёшдан ошганларга мўлжалланган Blair Witch ўйинини мана бу ҳавола орқали кўчириб олсангиз бўлади. Ҳар иккала ўйиннинг бепул тарқатилиш вақти 5 ноябрь, Тошкент вақти билан соат 23:00 гача давом этади.

ЎҚИНГ: Экспертлар: «Ушбу 21 та оммабоп ўйинни смартфондан тезда ўчириб қутулинг!»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.