Хэллоуин яқин: Иккита қўрқинчли ўйинни буткул бепул олиб қўйишга улгуринг!

  •   DiMaX
  •  1375
  •  23.10.2020 17:40

Хэллоуин яқин: Иккита қўрқинчли ўйинни буткул бепул олиб қўйишга улгуринг!

Куни кеча биз GOG онлайн дўкони дунё тарихи асосида ишлаб чиқилган Europa Universalis II ўйинини 24 октябргача бутунлай текин бераётгани ҳақида ёзган эдик. Epic Games компанияси, ўз анъанасига кўра, ҳафтанинг якунига келиб яна иккита ўйинни ҳадя этяпти.

ЎҚИНГ: Хакерлар қўрқинчли Amnesia: Rebirth ўйини чиқиши билан унинг ҳимоясини бузишди! (+трейлер)

Ғарбда оммалашган Хэллоуин яқинлашаётгани муносабати билан, бу галги иккала ўйин ҳам хоррор жанрига мансуб. Улардан биринчиси Layers of Fear 2 деб аталади ва киноактёрнинг қўрқинчли саргузаштлари мавзусида ишланган. У ўз карьерасидаги энг муҳим роли бўладиган фильмда суратга тушишга келган. Аммо картина режиссёри қанақадир ғалати одам чиқиб қолади...

Layers of Fear 2 ўйинининг рақамли нусхасини бепул олиб қўйиш учун ушбу ҳавола орқали Epic Games дўконига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: PlayStation 5’га тушмайдиган PS 4 ўйинларини Sony расман эълон қилди

Геймерларга иккинчи совға – Double Fine студияси томонидан саргузаштли RPG жанрида ишлаб чиқилган Costume Quest 2 ўйинидир. Ўйинчилар унда турли даврларга мансуб бўлган ҳар хил либосларни кийиб кўришади ва шунга яраша турфа қобилиятларга эга бўлишади.

Мана бу ҳавола ёрдамида ўтиб, Costume Quest 2 хоррор ўйинини бутунлай текинга олиб қўйсангиз бўлади. Ёдда тутинг: бу иккала қўрқинчли ўйиннинг ҳам бепуллик вақти 29 октябрь куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 гача давом этади.

ЎҚИНГ: Энг зўр ўйинларнинг ўнта рейтинги: бунга қўшилмаслик қийин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!