Xiaomi президенти Redmi Note 8 смартфонини кўрсатди

Xiaomi президенти Redmi Note 8 смартфонини кўрсатди

Xiaomi компанияси президенти Лин Бин ўзининг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида янги сурат юклади ва бу кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди.

Муҳокама сабабчиси албатта финжондаги қаҳва эмас, балки, унинг орқа фонида туширилган смартфон эди.

Биринчи бўлиб экран юқори қисмидаги тирқишда жойлашган камера кўзга ташланади. Ҳудди шу принсипда куни кеча тақдим қилинган Samsung Galaxy Note10 ва Galaxy Note10+ смартфонлари олд камераси жойлашган эди.

Катта эхтимол билан суратда барча томонидан кутилаётган 64 мегапикселли Redmi Note 8 акс этган. Корпус юқори қисмида 3,5 ммлик аудиотирқишни кўриш мумкин. Қурилма яқин кунларда тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Расман! Redmi Note 8’нинг 64 мегапикселли камераси тақдим қилинди! 100 МП лик илк смартфон ҳам Xiaomi'га тегишли!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!