Xiaomi 10 долларлик симсиз “сичқонча” ишлаб чиқармоқда

Xiaomi 10 долларлик симсиз “сичқонча” ишлаб чиқармоқда

Хитойнинг Xiaomi компанияси қулай ва жозибадор шаклдаги компютер сичқончасини намойиш қилди. Бу қурилма қўл панжаси у қадар катта бўлмаган фойдаланучилар учун айни муддао. Мазкур гаджет компания 6-9 апрел кунлари ўтказишни мўлжаллаётган Mi Festival of 2017 доирасида сотувга чиқарилади.

Xiaomi ушбу янги маҳсулоти $10 доллар баҳосида сотилади. Компаниянинг маълум қилишича, бу электрон бошқаргич қурилма фойдаланишга қулай шаклда ишлаб чиқарилган. У компютерга USB портига уланадиган тўлқин узаткич қурилма орқали частота тезлиги 2,4 ГГц бўлган канал орқали уланади.

Сичқончадаги оптик сенсор сиғими 1200 dpi (dpi — ҳар дюймдаги белгилар миқдори)’га тенг. Яъни, ҳар 1 дюйм (25.5 мм) ҳаракатланганида сичқончада 1200 та ўзгариш содир бўлади. Сенсор сиғими қанча юқори бўлса, курсорни осон қўйиш ва уни яхши ҳаракатлантириш мумкин бўлади. Xiaomi сичқончаси учун бу жуда юқори натижа, Мисол учун, Windows’нинг офис иловаларида ва аксарият график-тасвир билан ишланадиган иловаларда оптик сенсор сиғими 800 dpi бўлган сичқончалар талаб этилади.

Бош бармоқ ўрнашадиган жойда “орқага” буйруғини бериш учун махсус тугмача бор. Ундан браузер ҳамда турли иловаларда фойдаланиш мумкин. Қурилма корпуси ультрабинафша нурларга чидамли, кирни юқтирмайдиган ва бармоқ изларини юқтирмайдиган юқори сифатли материалдан тайёрланган.

Xiaomi бу сичқончани оқ ҳамда қора рангларда ишлаб чиқаради.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!