Xiaomi 10 ядроли Redmi Note 4’ни тақдим қилди

Xiaomi 10 ядроли Redmi Note 4’ни тақдим қилди

Хитойнинг  Xiaomi компанияси металл корпусли ва ўн ядроли MediaTek Helio X20 процессорида ишлайдиган Redmi Note 4 фаблетини намойиш этди.

Техник парамертлари:

  • Процессор: MediaTek Helio X20, 10 ядроли, 2,1 ГГц
  • Хотира: 2/16 ГБ ёки 3/64 ГБ
  • Экран: 5,5 дюйм, Full HD, 2.5D-ойна, ранг ҳароратини бошқариш имконияти
  • SIM-карта слоти: гибрид (2 SIM ёки SIM+microSD)
  • Асосий камера: 13 МП, фазали автофокус, иккитали LED-чақноқ
  • Олд камера: 5 МП
  • Аккумулятор: 4100 мА/соат, тезкор зарядлаш стандартида
  • ОТ: Android 6.0 Marshmallow MIUI 8 интерфейсида
  • Ўлчамлари: 151x76x8.35 мм
  • Вазни: 175 г
  • Ранглар: кулранг, тилларанг, кумушранг

Шунингдек, фаблетга бармоқ изи сканери ҳам ўрнатилган. Бу эса смартфон хавфсизлигини янада оширади. Фаблетнинг сотуви Хитойда 26 августда бошланади. Унинг 16 гигабайтли варианти 899 юань (135 доллар атрофида), 64 гигабайтли версияси эса 1199 юанга (180 доллар) сотилади.