Xiaomi 11T Pro Hyper Charge тез зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди

Xiaomi 11T Pro Hyper Charge тез зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди

Xiaomi компанияси Xiaomi 11T Pro смартфони Hyper Charge технологиясига эга бўлишини расман тасдиқлади. Ушбу технология смартфонни 120 ваттда қувват олишини таъминлайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi 12: 2022 йилги Xiaomi флагманидан кутаётган 6 жиҳатимиз

Xiaomi 11T Pro ва Xiaomi 11T смартфонларининг глобал премьераси 15 сентябрда Тошкент вақти билан 13:00 да бўлиб ўтиши ҳам аниқ бўлди.

Xiaomi 11T Pro Qualcomm Snapdragon 888 чипи, 64МП асосий камера, 8МП ультракенг ва 5МП теле макро камералар билан жиҳозланиши кутилмоқда. Қурилманинг селфи камераси 16МП ни ташкил қилади. Шунингдек, смартфон стерео динамик ҳамда NFC билан ҳам жиҳозланади

Қурилма 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватловчи AMOLED дисплейи ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Смартфон Android 11 тизимига асосланган MIUI 12.5 график қобиғида ишлайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 12 ҳамда Xiaomi Mi 12 Ultra смартфонларининг илк техник кўрсаткичлари маълум