Xiaomi 11T Pro'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi 11T Pro'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Mi бренди энди йўқ. Xiaomi расман “Mi“ номини ўз смартфонларидан олиб ташлади. Яқинда компания Xiaomi 11T Pro смартфонини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 10'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Янги смартфон 120HZ OLED дисплейи, Snapdragon 888 чипи, юқори сифатли Harmon/Kardon динамиклари, катта ҳажмли 5,000 аккумулятор, 120 ватт қувватлаш технологиясига эга, шунингдек, у Dolby Vision'ни қўллаб-қувватлайди.

Қурилманинг орқа панелида учта камера жойлашган бўлиб, улар 8K видео форматни қўллаб-қувватловчи 108МП асосий камера, 8МП ультракенг камера ҳамда аутофокусга эга бўлган 5МП телемакро камерадан иборат. Камеранинг техник жиҳатлари бўйича смартфон Xiaomi 11 қурилмасига ўхшаб кетади. Биргина фарқ Xiaomi 11'нинг ультракенг камераси 13МП ни ташкил қилади.

Фото: GSMArena

Xiaomi 11T Pro смартфонининг дисплей ўлчами 6.67 дюймни ташкил қилади. Xiaomi 11 ҳамда 11 Ultra смартфонларининг дисплей ҳажмлари нисбатан каттароқ 6.81 дюймни ташкил қилар эди. Смартфон дисплейи QHD резолюциясидан маҳрум бўлган.

Қурилма IP53 стандарти мавжуд, Gorilla Glass Victus шишаси эса уни қирилишлардан асрайди. Смартфон 120 ватт HyperCharge технологиясига эга.

Xiaomi 11T Pro'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 164.1х76.9х8.8мм, 204г; олд панель шиша (Gorilla Glass Victus), орқа панель шиша; IP53 стандарти.

> Дисплей: 6.67 дюймли Super AMOLED дисплейи, 120Hz экран янгиланиш частотаси, 480Hz сенсорли намуна олиш частотаси, HDR10+, Dolby Vision, 1000 нит ёрқинлик, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 395ппи зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 5G (5 нм): Саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680); Adreno 660.

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ, 12/256ГБ; UFS 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 12.5.

> Камера: Асосий камера: 108МП /1.8, 26мм, 1/1.52“, 0.7µm, PDAF; Ультракенг: 8МП, f/2.2, 119˚; Макро: 5МП, f/2.4, 50мм, 1/5.0“, 1.12µm.

> Селфи камера: 16МП, f/2.4, (кенг), 1/3.06“, 1,0µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 8К@30 кадр/сек., 4К@30/60 кадр/сек., [email protected]/60/120/240/960 кадр/сек., HDR10+; Селфи камера: [email protected] кадр/сек., [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 120 ватт тезкор қувватланиш имконияти, 100% 17 дақиқада (рекламага кўра).

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); Harmon/Kardon стерео динамиклари; инфрақизил порт.

Янги смартфондан тўлиқ сув ҳамда чангдан ҳимоя, асосий камерада оптик тасвир барқарорлиги ҳамда такомиллашган селфи камера кутилган эди. Лекин бундай бўлмади.

Қадоқ таркиби

Xiaomi 11T Pro оқ қутисида сотилади. Қадоқдан 120 ваттлик қувватлаш адапери, USB-C кабели ҳамда анъанавий шаффоф сликон ғилоф ўрин олган.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark 4'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!