Xiaomi 12 ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Xiaomi 12 ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Интернет саҳифаларида Xiaomi 12 смартфони ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Ушбу смартфон декабрь ойида тақдим этилиши тахмин қилинмоқда. 

Хабарларга кўра, Xiaomi 12 қурилмаси 50МП асосий камера билан бирга ультракенг ҳамда телефото камераларига эга бўлади. Аввалги Mi 11'нинг асосий камераси 108 мегапикселни ташкил қилар эди.

Бундан кўриниб турибдики, янги смартфоннинг асосий камера резолюцияси пасаяди. Бироқ, Mi 11 смартфонидан фарқли ўлароқ, Xiaomi 12 телефото камерага эга бўлади. Ҳозирча смартфоннинг телефото ҳамда ультракенг камералари қандай резолюцияда бўлиши аниқ эмас. 

Смартфон, шунингдек, 100 ватт тезкор қувватланиш имкониятига эга бўлади. Қурилманинг ҳажми бироз кичрайиши айтилаётган бўлса-да, унда 5,000 мАс сиғимли аккумулятор бўлади. 

Аввалроқ Xiaomi 12 смартфони янги Snapdragon 898 чипига эга бўлган биринчи смартфон бўлиши ҳақида хабар берган эдик. 

ЎҚИНГ: Xiaomi биринчилардан бўлиб Snapdragon 898 чипига эга бўлган смартфонни тақдим этмоқчи 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!