Xiaomi 12 Lite тез орада тақдим этилиши кутилмоқда

Xiaomi 12 Lite тез орада тақдим этилиши кутилмоқда

Xiaomi 12 Lite ҳали расман тақдим этилмади, аммо баъзи дўконлар смартфонни сотишни бошлаб юборган. Смартфон тез орада тақдим этилиши кутилмоқда, чунки Европада Руминиянинг Evomag ва Испаниянинг Orange оператори Xiaomi 12 Lite моделини ўз харидорларига таклиф қилмоқда. 

Смартфоннинг нархи 500 евро этиб белгиланган. Аввалги миш-мишларда қурилма Snapdragon 778G чипи ва 4,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлиши айтилаётган эди. 

Руминия ва Испанияда смартфоннинг техник кўрсаткичлари ҳақида берилаётган маълумотлар икки хил. Evomag ритейлери, кўринишидан, эски Xiaomi 11 Lite NE моделининг техник кўрсаткичларини тақдим этган. Orange берган маълумотлар эса ҳақиқатга яқинроқ. 

Xiaomi 12 Lite модели 6.55 дюймли AMOLED дисплейи ва Qualcomm чипсетига эга бўлади. Қурилманинг аккумулятор ҳажми катталашади ҳамда қуввлаш тезлиги 67 ваттга ошади. 

Камералар ҳақида маълумот берадиган бўлсак, смартфон 108МП асосий, 8МП ультракенг, 2МП макро ва 32МП селфи камераларга эга бўлади. 

Ҳозирда қурилма ҳақида янги маълумотлар чиқишни давом этмоқда. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12S ва Xiaomi 12S Pro смартфонлари билан танишамиз 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!