Xiaomi 12 Lite'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Xiaomi 12 Lite'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Xiaomi 12 Lite бошқа Xiaomi 12 моделларидан бироз кечроқ тақдим этилди. Янгиланган ясси дизайн билан бир қаторда қурилма такомиллашган 120 герцли OLED дисплей, 108МП асосий камера ва тезкор қуввлаш технологиясига эга бўлди. Қурилма Snapdragon 778G чипи билан жиҳозланган. 

Xiaomi 12 Lite модели Android 12 операцион тизимига асосланган MIUI 13 график қобиғида ишлайди. 

Xiaomi 12 Lite'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 159.3х73.7х7.29мм, 173г; олд панель шиша (Gorilla Glass 5) орқа панель пластик, пластик ром. 

> Дисплей: 6.55 дюймли AMOLED, HDR10+, Dolby Vision, 120 гертс, 500 нит ёрқинлик (ўртача), 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 402ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM7325 Snapdragon 778G 5G (6 nm): Саккиз ядроли (4x2.4 GHz Kryo 670 & 4x1.8 GHz Kryo 670); Adreno 642L.

> Хотира: 6/128ГБ, 8/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 2.2.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, MIUI 13.

> Камера: Асосий камера: 108 МП, f/1.9, 26мм, 1/1.52“, 0.7µm, PDAF; Ультракенг камера: 8 МП, f/2.2, 120˚, 1/4.0“, 1.12µm; Макро камера: 2 МП, f/2.4, 1/5.0“, 1.75µm.

> Селфи камера: 32 МП, f/2.45, 1/2.8“, АФ.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected]/60/120 кадр/сек; gyro-EIS; Селфи камера: [email protected]/60 кадр/сек, [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,500 мАс; 67 ватт тезкор қуввлаш технологияси, Quick Charge 4+, Power Delivery 3.0.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); инфрақизил порт; стерео динамик.

Яна бир янгилик қаторига селфи камерани киритиш мумкин. Унинг резолюцияси 32 мегапикселга ошган. Энг муҳими, камерага энди автофокус функцияси қўшилаган. Ҳозирги смартфонларнинг селфи камерасида автофокус функцияси жуда кам учрайди, ҳатто кўплаб флагманларда ҳам ушбу функция йўқ.

Айни вақтда кўплаб смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз қурилмаларининг нархини оширмоқдалар. Бироқ Xiaomi такомиллашган 12 Lite моделининг нархини 400 евролигича сақлаб қолди. Қурилманинг корпуси жуда янгил ва ингичкалиги сабаб у қўлда жуда яхши ўрнашиб туради.

Қадоқ таркиби 

Қурилма қадоқ таркибидан смартфон билан бирга 67 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва шаффоф силикон ғилоф бўлади.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Poco X4 GT'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!