Xiaomi 12 Lite'нинг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди

Xiaomi 12 Lite'нинг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди

Xiaomi ўзининг сўнгги флагман сериясида учта: Xiaomi 12, 12 Pro ва 12X смартфонларини тақдим этди. Бироқ Xiaomi 12 серияси кенгайишни давом этади. Линяга яна Xiaomi 12 Ultra ҳамда Xiaomi 12 Lite моделлари ҳам қўшилади. 

Номидан айтиб турибдики, Xiaomi 12 Lite ўтган йилги Mi 11 Lite 5G моделининг давомчиси бўлади. Аввалги рендерлардан шу маълум бўлдики, қурилма Xiaomi 12 моделига ўхшайди ҳамда қайрилма дисплейга эга бўлади. Ўтган йилги модель ясси дисплей билан жиҳозланган эди. 

Яқинда тарқалган маълумотларга кўра, Xiaomi 12 Lite модели 120 гертс частотада ишловчи 6.55 дюймли FHD+ AMOLED дисплейи билан жиҳозланади. Шунингдек, қурилма 67 ваттда қувват олувчи 4,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Таққослаш учун, Ўтган йилги моделга 4,250 мАс аккумулятор ўрнатилган бўлиб, у 33 ваттда қувват олади. 

Янги модель Xiaomi 11 Lite 5G NE каби Snapdragon 778G чипи, 6/8ГБ тезкор хотира, 128/256ГБ доимий хотира, 64МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 5МП макро камера билан жиҳозланиши айтилмоқда. 

Бармоқ изи сканери экран остига ўтади. Аввалги моделда у смартфоннинг ён томонида жойлашган эди. Селфи камера резолюцияси 20 мегапикселдан 16 мегапикселга пастлаши тахмин қилинмоқда. Гаджет Android 12 операцион тизимига асосланган MIUI 13 график қобиғида ишлайди. 

ЎҚИНГ: RedMagic 7 Pro глобал бозорга чиқарилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!