Xiaomi 12 Pro'га оид янги маълумотлар сиздирилди

Xiaomi 12 Pro'га оид янги маълумотлар сиздирилди

Xiaomi'нинг янги флагман смартфонларига, хусусан Xiaomi 12 Pro'га бўлган қизиқиш ошиб бормоқда. 

Янги маълумотларга кўра, Xiaomi 12 Pro модели Harman Kardon томонидан ишлаб чиқилган тўртта динамикка эга бўлади. Одатда бундай тизимдаги динамиклар планшетларда бўлар эди. 

Ушбу маълумот Digital Chat Station инсайдери томонидан тасдиқланди. Тўртта динамикка эга бўлган смартфон тез орада DxOMark рейтингида етакчи бўлиб олиши тахмин қилинмоқда. 

Шунингдек, смартфон Snapdragon 8 Gen1 чипи, 2K LTPO дисплейи, 120 ватт қувватлаш технологияси ҳамда CyberFocus технологиясига эга бўлган Sony компаниясининг IMX707 камераси билан жиҳозланади. 

Миш-мишларга қараганда, Mi 11 Pro моделида бўлган перископ камера янги Xiaomi 12 Pro'га ўрнатилмайди. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12'нинг нархи ва техник жиҳатларига оид янги маълумотлар сиздирилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!