Xiaomi 12 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi 12 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Хитойда декабрь ойидан бери сотилаётган Xiaomi 12 серияси ўтган ҳафтада халқаро бозор учун ҳам тақдим этилди. Ҳозирда линяги энг кучли смартфон Xiaomi 12 Pro ҳисобланади. Бугун ушбу смартфон билан яқиндан танишамиз. 

Xiaomi ўз флагманларини такомиллаштиришни давом этмоқда. Xiaomi 12 Pro учта 50МП камерага эга (барча камералар янгиланган). 

Фото: GSMArena 

Қурилма Qualcomm'нинг энг сўнгги Snapdragon 8 Gen1 чипи ва Samsung'нинг LTPO OLED дисплейи билан жиҳозланган. Энг катта ўзгариш қувватланиш тезлигида кузатилган, яъни смартфон энди 120 ваттда қувват олиши мумкин. 2022 йил бўлишига қарамай Xiaomi ўзининг флагманларида ҳам инфрақизил портни сақлаб қолмоқда. 

Xiaomi 12 Pro'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 163.6х74.6х8.2мм, 204г; олд панель шиша, орқа панель шиша, алюминий ром. 

> Дисплей: 6.73 дюймли LTPO AMOLED, 120Hz, Dolby Vision, HDR10+, 1500 нит (максимал), 1440х3200 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 521ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM8450 Snapdragon 8 Gen 1 (4 nm): Саккиз ядроли (1x3.00 GHz Cortex-X2 & 3x2.50 GHz Cortex-A710 & 4x1.80 GHz Cortex-A510); Adreno 730. 

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ, 12/256ГБ; UFS 3.1. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, MIUI 13. 

> Камера: Асосий камера: 50МП, f/1.9, 24мм, 1/1.28“, 1.22µm, қўш пиксел PDAF, OIS; Ультракенг камера: 50 МП, f/2.2, 115˚; Телефото: 50МП, f/1.9, 48мм, PDAF, 2х оптик зум. 

> Селфи камера: 32МП, 26мм (кенг), 0.7µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 8К@24 кадр/сек, 4К@30/60 кадр/сек, [email protected]/60/120/240/960 кадр/сек, gyro-EIS; Селфи камера: [email protected]/60 кадр/сек, [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 4600 мАс; 120 ватт тезкор қувватлаш имконият, 100% - 18 дақиқа (рекламага кўра), 50 ватт симсиз қувватлаш мумкин, 100% - 42 дақиқада (рекламага кўра), 10 ватт ўзидан қувват бериш имконияти, Power Delivery 3.0, Quick Charge 4+. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC; инфрақизил порт. 

Қадоқ таркиби 

Xiaomi флагмани қора рангли қутида келади. Унинг ичидан смартфон билан бирга 120 ватт қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва силикон ғилоф ўрин олган. 

Фото: GSMArena 

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 11 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!