Xiaomi 12 vs Galaxy S22 - қай бирини сотиб олган маъқул?

Xiaomi 12 vs Galaxy S22 - қай бирини сотиб олган маъқул?

2022 йилнинг бошида Samsung компанияси ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда янги Galaxy S сериясини тақдим этди. Ушбу серия Galaxy S22, S22+ ва S22 Ultra моделларидан ташкил топган бўлиб, уларнинг энг кичиги бўлган Galaxy S22 смартфонини Xiaomi 12 сериясининг ўрта вакили - Xiaomi 12 модели билан таққослаб чиқамиз. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22+ 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчи компания эса Xiaomi 12 сериясини аслида ўтган йилнинг декабрь ойида тақдим этган эди. Серия худди Galaxy каби учта: Xiaomi 12X, Xiaomi 12 ва Xiaomi 12 Pro смартфонларидан ташкил топган. Учала смартфон халқаро бозор учун ушбу ойда тақдим этилди. Серияда, шунингдек, Xiaomi 12 Ultra модели ҳам бўлади. Ҳозирча ушбу смартфоннинг қачон тақдим этилиши номаълум. 

Нега айнан Xiaomi 12 ва Galaxy S22 таққослаб чиқмоқдамиз? Сабаби шундаки, икки смартфон нарх жиҳатидан бир-бирига жуда яқин. Xiaomi 12'нинг нархи 750 доллар, Galaxy S22 моделиники эса 799 долларни ташкил қилади. Орада 50 долларлик тафовут бор. Хўш, қайси бир кўпроқ ўз нархига арзийди. 

Корпус ва ўлчамлар 

Galaxy S22: 146 х 70.6 х 7.6 мм; 167 грамм; олд ва орқа панель Gorilla Glass Victus+ шишаси билан ҳимояланган; алюминий ром; IP68 стандарти. 

Xiaomi 12: 152.7 х 69.9 х 8.2 мм; 179 грамм; олд ва орқа панель Gorilla Glass Victus шишаси билан ҳимояланган; алюминий ром. 

Ҳажм жиҳатидан Xiaomi 12 модели S22'га қараганда каттароқ, шунингдек, корпус қалинлиги ҳамда оғирлиги ҳам Xiaomi'да ошиқроқ. Бироқ ҳажм ва оғирлик бу ерда ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, чунки ҳар кимга катта ёки кичик ҳажмдаги смартфонлар ёқади. 

Асосий фарқлар Samsung ўз смартфони учун расмий IP68 стандарти тақдим этган, Xiaomi'да эса ҳеч қандай расмий IP стандарти йўқ. Бундан ташқари Galaxy S22 янги авлод Gorilla Glass Victus+ шишаси билан қопланганлиги унга яна қўшимча устунлик беради. 

Galaxy S22 - Xiaomi 12: 1-0 

Дисплей 

Galaxy S22: 6.1 дюймли Dynamic AMOLED 2Х, 120 гертс, HDR10+, 1300 нит ёрқинлик, 1080 х 2340 резолюция, 425ppi зичлик. 

Xiaomi 12: 6.28 дюймли AMOLED, 120 гертс, HDR10+, 1100 нит ёрқинлик, 1080 х 2400 пиксел резолюция, 419ppi зичлик. 

Иккала смартфоннинг дисплей техник жиҳатлари деярли бир хил. Xiaomi 12 бироз каттароқ дисплейга эга. Galaxy S22 моделининг дисплейи эса Xiaomi 12'дан кўра ёрқинроқ. Умумий олганда бу ерда иккила қурилма ҳам тенг имкониятларга эга.

Galaxy S22 - Xiaomi 12: 2-1 

Чипсет 

Galaxy S22: Exynos 2200 (Xclipse 920) ёки Snapdragon 8 Gen1 (Adreno 730). 

Xiaomi 12: Snapdragon 8 Gen1 (Adreno 730). 

Чипсет жиҳатдан ҳам икки қурилма деярли бир биридан фарқ қилмайди. Шунинг учун иккаласи ҳам бир баллдан қўлга киритади. 

Galaxy S22 - Xiaomi 12: 3-2 

Хотира 

Galaxy S22: 8/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 3.1. 

Xiaomi 12: 8/128ГБ, 8/256ГБ 12/256ГБ; UFS 3.1. 

Galaxy S22'дан фарқли ўлароқ Xiaomi 12 моделининг 12ГБ тезкор хотирага эга бўлган тури мавжуд. Бу эса унга қўшимча устунлик беради. 

Galaxy S22 - Xiaomi 12: 3-3 

Камера 

Galaxy S22:  

Асосий камера: 50МП, f/1.8, OIS;

Ультракенг камера: 12МП, f/2.2; 

Телефото камера: 10МП, f/2.4, 3х оптик зум, OIS;

Селфи камера: 10МП, f/2.2. 

Xiaomi 12: 

Асосий камера: 50МП, f/1.9, OIS;

Ультракенг камера: 13МП, f/2.4; 

Телемакро камера: 5МП, f/2.4,

Селфи камера: 32МП, f/2.5. 

Асосий ва ультракенг камералар жиҳатидан иккала қурилманинг техник жиҳатлари ўхшаш. Селфи камера бўйича Xiaomi 12 нисбатан юқорироқ резолюцияга эга бўлса, Galaxy S22 ёрқинроқ диафрагмага эга. Асосий фарқ бу ерда телефото ва телемакро камераларда. Телемакро яқинда турган объектларни суратга олиш учун, телефото узоқдаги объектларни яқинлаштириш учун ишлатилади.

Албатта, телефото камеранинг қадри телемакро камерадан баландроқ, чунки у кўп ҳолатларда ишлатилади. Шунингдек, телефото камера асосан флагман смартфонларга ўрнатилиб, ушбу камеранинг смартфонда бўлиши унинг нархини ошишига сабаб бўлади. Телемакро камера бюджет синфига мансуб смартфонларда ҳам бор. 

Galaxy S22 - Xiaomi 12: 4-3 

Операцион тизими 

Galaxy S22: Android 12, One UI 4.1; тўрт йиллик Android янгиланиш ҳамда беш йиллик хавфсизлик янгиланиши. 

Xiaomi 12: Android 12, MIUI 13; уч йиллик Android янгиланиш ҳамда тўрт йиллик хавфсизлик янгиланиши. 

Иккала смартфон бир хил операцион тизимида ишлайди, фақатгина уларнинг график қобиғлари бошқа. Samsung компанияси Xiaomi'га нисбатан бир йил кўпроқ ўз смартфонларини Android ва ҳавфсизлик янгиланишлари билан таъминлайди. 

Galaxy S22 - Xiaomi 12: 5-3 

Аккумулятор 

Galaxy S22: 3,700 мАс, 25 ватт қувватлаш технологияси, 15 ватт симсиз қувватланиш имконияти, 4.5 ватт ўзидан қувват бериш имконияти. 

Xiaomi 12: 4,500 мАс, 67 ватт қувватлаш технологияси, 50 ватт симсиз қувватланиш имконияти, 10 ватт ўзидан қувват бериш имконияти. 

Аккумулятор ҳажми жиҳатидан Xiaomi устун, бироқ Galaxy S22 ундан нисбатан кичикроқ эканлигини ҳисобга олиш керак. Шундай бўлса-да Xiaomi 12 қувватлаш тезлиги бўйича ҳар томонлама Galaxy S22'дан устун. 

Galaxy S22 - Xiaomi 12: 5-4

Ўзига хос хусусиятлар 

Galaxy S22: Бармоқ изи сканери (экран остида, ультра товушли), NFC, Samsung Dex, стерео динамик. 

Xiaomi 12: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик), NFC, инфрақизил порт, стерео динамик. 

Иккила моделда ўзига хос функциялар етарлича. Шунинг учун иккаласи ҳам бир баллга эга бўлади. 

Galaxy S22 - Xiaomi 12: 6-5 

Нарх 

Galaxy S22: 799 доллар

Xiaomi 12: 750 доллар 

Xiaomi 12 смартфони S22'га нисбат 49 доллар арзонроқ. 

Galaxy S22 - Xiaomi 12: 6-6 

Хулоса 

Умумий баллар бўйича смартфонларнинг кучи тенг келди, бироқ қайси техник хусусиятларнинг кучлилигига қараб иккаласидан бирини танлаш мумкин. 

Мисол учун, корпус ҳимояси, камера, операцион тизим янгиланиши бўйича Galaxy S22 устун келган бўлса, қўшимча тезкор хотира, қувватлаш технологияси ҳамда нарх бўйича Xiaomi 12 устун. Умумий олганда, иккала смартфон ҳам ўз нархига арзийди.

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.