Xiaomi 120Hz'ли дисплей ва 5x телефото камерага эга смартфон устида ишламоқда

Xiaomi 120Hz'ли дисплей ва 5x телефото камерага эга смартфон устида ишламоқда

Икки ҳафта олдин Xiaomi 8K форматда сониясига 30 кадр олувчи смартфон устида ишлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

MIUI 11'нинг илк бета версияси тақдим қилиниши билан эса XDA Developers сайти мухбирлари Созламалар иловасидан дисплей янгиланиш частотасини 120Hz қилиб белгилаб қўйиш мумкинлигини билиб қолишди.Ҳозирда фақатгина иккита Razer смартфони ва Asus ROG Phone II'ларга 120Hz частотали дисплей ўрнатилган.

Компания бундан кейинги смартфонларига юқори янгиланиш частотасига эга дисплей билан бир қаторда такомиллаштирилган телефото линзасини ўрнатадиган кўринади. MIUI 11'нинг камера иловаси менюсидан маълум бўлишича, 5x оптик зумли телефото камерасини қўллаб-қувватлайдиган смартфон чиқади. Бунга қўшимча, ультра-телефото режими ҳам бўлиб, у билан 50x гача электрон зумни амалга ошириш мумкин.Ҳозирча, ҳам 8K @30fps видео ёзув, ҳам янги телефото камера, ҳам 120Hz'ли дисплейга эга ягона смартфон чиқарилаётгани ҳақида ҳеч бир хабар йўқ. Xiaomi'дан расмий маълумотлар кутиб қоламиз.

ЎҚИНГ: Redmi Note 8 ҳамда Note 8 Pro ҳам етиб келди – Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари! (2019 йил 12 октябрь)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.