Xiaomi 12'нинг камералари ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Xiaomi 12'нинг камералари ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Xiaomi 12 серияси шу йилнинг декабр ойида тақдим этилиши кутилмоқда. Digital Chat Station инсайдери Xiaomi 12'нинг камералари ҳақида янги маълумотларни эълон қилди. 

Инсайдернинг маълумотларига кўра, янги смартфоннинг камера дизайни ўзгаради ҳамда 50МП асосий камерага эга бўлади. 

Xiaomi бу сафар смартфонга Full HD+ резолюциядаги дисплей ўрнатади. Ўтган йилги Mi 11 смартфони 1440p резолюциядаги дисплей билан жиҳозланган эди. 

Аввалги авлод Mi 11 смартфони каби янги Xiaomi 12 ҳам четлари қайрилган дисплейга эга бўлади. Дисплей юқори қисмининг чап томонидан юмалоқ тирқишли селфи камера ўрин олади.

Бундан ташқари, смартфон 100 ватт қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. Аввалроқ Xiaomi 11Т серияси ҳам 100 ваттлик қувватлаш технологияга эга бўлган эди. 

Экраности бармоқ изи сканерининг ишлаши яхшиланади ҳамда унинг намуна олиш майдони катталашади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi компанияси кичик ҳажмдаги Xiaomi 12X смартфонини тақдим этмоқчи 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!